Даромад манбаи      Бош саҳифа

СУВ УСТИДА МЎЛ ҲОСИЛ

Гидропоника ҳақида биласизми?

Қиш ва баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳоли дастурхонига етказиб беришда илғор ва инновацион технологиялар асосидаги иссиқхоналарнинг аҳамияти беқиёс.

СУВ УСТИДА МЎЛ ҲОСИЛ

Хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда гидропоника усулидаги иссиқхоналарни қуриб ишга тушириш Хоразм вилоятининг кўпгина туманларида ҳам бошлаб юборилди.

Гидропоника усулида қишлоқ хўжалиги экинлари тупроқсиз, махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқ моддалар ёрдамида етиштирилади. Ўсимликлар учун зарур бўлган омиллар, жумладан, ҳаво ҳарорати, намлиги, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид, тоза сув, макро ва микроунсурлар билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.

Натижада ўсимликларда фотосинтез жараёни фаоллашиб, жадал ўсиб-ривожланади ва мўл ҳосил беради. Иссиқхоналарда оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларининг бир тупидан 2,5-3 килограммдан ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 10-12 килограммгача етади. Хуллас, экинлар ҳосилдорлиги оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2-2,5 бараварга кўпроқ бўлади. 

Гидропоникага асосланган иссиқхонада помидор кўчатлари уч ой ичида пишиб-етилиб, 7-8 ой давомида узлуксиз ҳосил беради. Бунда тупроқ ва гўнгдан мутлақо фойдаланилмайди. Лекин ўсимликлар сув ва минерал озиқ моддалар билан вақтида таъминланади. Оддий иссиқхоналарга нисбатан сув 60-70, иссиқлик эса 25-30 фоизгача тежалади. Сабзавот экинларининг пишиб етилиши 20-30 кунга қисқариб, ҳосил олиш даври 50-60 кунга узаяди.

Ана шундай иссиқхоналардан бири Янгиариқ туманидаги «Асқаров Норимон» фермер хўжалиги негизида Эрон технологияси асосида қуриб битказилди. Умумий экин майдони 1 гектар бўлган иссиқхона 720 миллион сўм фермернинг ўз маблағи, ҳамда 2,7 миллиард сўм банк кредити ҳисобига амалга оширилди. Ҳозирда иссиқхонада охирги юмушлар бажарилиб помидор, бодринг уруғларини экиш бошлаб юборилган. Иссиқхонада ҳозирнинг ўзида 15 та янги иш ўрни яратилди. Унда бир мавсумда 200 тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилмоқда. Иссиқхонада ҳарорат кечаси 17-18, кундузи 24-25 даражани ташкил этади. Бу помидор, бодринг ва шунга ўхшаш қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда кўзланган натижани беради. Аралашма асоси кокос пўстлоғидан тайёрланади. Тайёр аралашма намлангач, ердан 14 сантиметргача кўтарилади. Идишлар картон қоғоз билан ўралади. Ушбу инновацион технология жаҳондаги энг илғори ҳисобланади.

— Бу янгиликни туманимиз фермерлари яхши кутиб олди, — дейди Янгиариқ тумани ҳокими Мақсудбек САИДОВ. — Бу, ўз навбатида, фермер учун даромад манбаи, туман аҳолиси учун янги иш ўринлари дегани. Келгусида бу лойиҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади. Тумандаги Таган қишлоғида жами 11 миллион  520 минг АҚШ долларлик инвестиция иштирокида 20 гектарли замонавий гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиб, 300 та янги иш ўрни яратмоқчимиз. Шунингдек, Гулланбоғ қишлоғида «Саёт автомобилчи» МЧЖ томонидан 2 гектарли замонавий гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиш ва 24 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳалар 2018 йил декабрь ойигача ишга туширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, имтиёзли кредит ҳисобига аҳоли хонадонларида ҳам анъанавий иссиқхоналар ташкил этяпмиз. Бу кўплаб оилалар иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қиляпти. Жумладан, ҳозирча тумандаги 240 та хонадонда шундай иссиқхоналар ташкил этилиб, яхши самара беряпти.

 

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔101

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔364

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 101    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 364    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 550    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар