Даромад манбаи      Бош саҳифа

БУ ЙИЛ ЎРИК НЕГА ЭРТА ГУЛЛАДИ?

Наврўздан кейин кўчат кўкармайдими?

«Ҳовлимиздаги уч йиллик ўрик гуллаган. Яқинда уни бошқа жойга кўчириб ўтқизиш зарурати пайдо бўлди. Бошқа жойда ўзини тутиб кетармикан, шундай қилса бўлармикан ўзи?» деб қолди бир ҳамкасбим. Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида боғдорчилик бўйича тажрибали мутахассисга мурожаат қилдик.

БУ ЙИЛ ЎРИК НЕГА ЭРТА ГУЛЛАДИ?

— Бундай кўчатни икки хил усулда кўчирса бўлади, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди ­Абдулла ОРИФОВ. — Оддий, яъни тупроқсиз ва тупроғи билан кўчириш усули. Тупроқсиз усулда иложи борича кўпроқ илдиз қисмидан кенгроқ кавлаб олиш талаб этилади. Янги жойдаги чуқур эса, дарахт илдизи ҳажмидан каттароқ бўлиши керак. Аммо бунда дарахтнинг гуллари юз фоиз тўкилиб кетади. Бироқ экилган жойи мўл-кўл қилиб суғорилса, ўзини тутиб кетиши мумкин. Парваришига жуда эътиборли бўлиш талаб этилади. Суғориш натижасида тупроқ орасидаги бор ҳаво чиқиб кетиши зарур. Тўғри, дарахт кучсизланиб, касалликларга ҳам чалиниши мумкин. Сабаби, айни дамда дарахт бутун кучини уйғониш, янги илдизчалар чиқариш ва гуллашга сарфлайди. Уйғонган ва танасида сув юра бошлаган бўлади.

Тупроғи билан кўчириб ўтқизиш эса, бирмунча қийинроқ. Аввало, уни иложи борича кўпроқ тупроғи билан олиб кўчириш керак бўлади. Бундай катта ҳажмли иш учун эса, махсус техника зарур. Ҳаммадаям бундай шароит йўқ. Хуллас, бу ишни қўлда уддалаш мураккаб. Кейин баҳорда кўчирилаётганда тупроғи тез сочилиб ҳам кетади. Лекин кузда тупроқ сочилувчан бўлмайди.

Шунингдек, гуллаш жараёни тугаб, барг ёзиш ва ривожланиш палласи бошланганда кўчириб ўтқизиш тавсия этилмайди. Кўчат қуриб қолиши мумкин.

— Кўчатларни Наврўз байрамигача эккан маъқул, ундан кейингилари яхши тутиб кетмайди, деган гап қанчалик тўғри?

— Буни бутунлай нотўғри, деб бўлмайди, албатта. Гап шундаки, +4 даража ҳароратда тупроқда жонланиш ва ҳаракатлар бошланади. Тупроқ ҳаракатга тушдими, қолган жараёнлар ўз-ўзидан бошланиб кетади. Наврўз байрамигача, дейилганда тупроқ амалга киргунга қадар, деган маънони ҳам тушуниш керак. Бу кўпроқ иқлимнинг келишига ҳам боғлиқ, албатта. Масалан, бу йил қиш анча илиқ келди. Шу боис тупроқда эрта жонланиш бошланди. Натижада ўрик ва шафтолилар эрта гулга киришга улгурди. Аммо бунда баҳорги қора совуқлар хавфи барибир қолаверади. Баъзи йиллари ҳаво ҳарорати паст келади ва Наврўзга қадар ҳам тупроқда ҳаракат бошланмаслиги мумкин. Хуллас, тупроқда ҳали амал бошланмай туриб кўчатлар экилса, юз фоиз тутиб кетишига умид қилса бўлади.

Кўчатлар махсус салқин жойда, бир хил ҳароратда сақланган ва илдизлари оқ томирчалар чиқармаган бўлса, уларни йилнинг истаган пайтида ўтқизиш мумкин. Аллақачон оқ томирчалари чиққанлари борасида бундай деб бўлмайди. Сабаби, улар жуда мўрт бўлгани учун экиш чоғида синиб кетади. Натижада уларнинг тутиб кетиши жуда қийин кечади.

 

Нурбек ҒАФФОРОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 496    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 570    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар