Табиат      Бош саҳифа

«ТЕШИКТОШ»ДА ҲИНДУЛАР ҲАҚИҚАТДА ЯШАГАН…МИ?

Бу сирли маскан Самарқанднинг Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи, Зарафшон ва Туркистон тоғлари оралиғига яқин нуқтада жойлашган. ​​​​​​​

«ТЕШИКТОШ»ДА ҲИНДУЛАР ҲАҚИҚАТДА ЯШАГАН…МИ?

Бу гўшадаги улкан, ғаройиб тешиктош одамларни қадимдан ўзига мафтун этади. Эрозия ва шамоллар таъсирида тошдан гўзал ва мафтункор санъат асари бунёд бўлган. Шу боис одамлар мазкур дарадаги тошни «Тешиктош», деб атайди.

Агар тошга диққат билан разм солсангиз, икки динозаврнинг боши тўқнашган ҳолатини кўргандай бўласиз. Ана шунинг ўзи она-табиатнинг беқиёс мўъжизаларга бойлигидан далолат. Бу эса, жаҳон кино усталарини Қоратепага жалб этмасдан қолмади. Гап шундаки, 1973 йилда Германиянинг DEFA киностудияси томонидан суратга олинган ва бош ролни машҳур киноактёр Гойко Митич ижро этган «Апачилар» фильмининг бир қисми  Қоратепада, яъни «Тешиктош» жойлашган ҳудудда тасвирга олинган. Бу фильм мана, неча йилдирки, томошабинлар қалбидан муносиб жой олган. Айниқса, кинода тешиктош атрофида ҳиндулар билан кечган воқеалар жуда ишонарли чиққан.

Айтишларича, фильм режиссёри суратга олиш учун қулай жой топа олмай, анча вақт овора бўлган. Иттифоқо, унга у излаётган жой Ургут туманинг Қоратепа қишлоғида борлигини айтишган. Улкан тош ҳам, унга яқин ҳудуд ҳам режиссёрга маъқул тушади ва дарҳол ишга киришади. Натижада биз севиб томоша қиладиган «Апачилар» фильми дунё юзини кўрди. Ҳиндулар ҳаётидан ҳикоя қилувчи мазкур киноасарда дунё тан олган актёрлар билан бирга, шу ерлик аҳоли вакиллари ҳам иштирок этган экан. Бу эса мазкур фильмнинг ҳаққоний чиқишига хизмат қилган.

Чиндан ҳам, Қоратепадаги гўзал табиат манзараларига боқиб, кўнглингиз ёришади. Зарафшон воҳасининг Буюк Ипак йўли ўтадиган ҳудудидаги ноёб ва маҳобатли тошлар, антиқа ғаройиб манзаралар ҳар қандай инсоннинг фикру хаёлини шоширади. Бугун тепаликдаги бир неча асрлик тешиктошни, қоя устида қотиб қолган ҳайбатли тошбақани эслатувчи манзараларни кўргани минг-минглаб сайёҳлар келиб турибди. Улар орасида хорижликларни ҳам учратиш мумкин. Бу қизиқувчилар сонининг тобора ортиб бораётганидан далолат.

Антиқа тешиктош жойлашган Қоратепа қишлоғига болалигимда раҳматли Раббим бобом билан борганман. Кейин ҳам бу масканга уч-тўрт бор йўлим тушди. Ҳамроҳларим билан улкан табиат мўъжизасини соатлаб томоша қилдик. Рости, тешиктош ҳар қандай инсоннинг ҳайратини оширади. Беихтиёр, буюк рассом — табиатнинг гўзал, такрорланмас асарига қойил қолмай илож йўқ.

Олимларнинг эътироф этишича, бу сингари тошларни жаҳоннинг саноқлигина давлатларида учратиш мумкин экан. Тошнинг ноёблиги шундаки, у ўзининг тузилиши, ҳажми, оғирлиги ҳамда антиқалиги билан ажралиб туради. Ана шу жиҳатларнинг ўзиёқ юртимиз, қолаверса, Зарафшон воҳасининг инсониятни ҳайратга соладиган антиқа топилмаларга бойлигидан далолат беради.

Айтганча, Зарафшон тоғ тизмасининг шимолий қисмидаги Қоратепа қишлоғи яқинида учрайдиган гранитдан ҳосил бўлган ва турли кўринишга эга катта харсангтошларнинг баъзилари инсон юрагини эслатиб юбориши сабаб, уларга шу ерлик аҳоли «тошюрак», деб ҳам ном беришган.

 

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔22

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 22    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 81    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар