Экология      Бош саҳифа

МАҲСУЛОТ  СИФАТСИЗМИ?  САБАБИ...

Сифатсиз, истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг савдо расталарига қай йўллар билан келиб қолиши кўпчиликни қизиқтиради, албатта. Негаки, ҳаммамиз харид қилган маҳсулотимиз сифатли ва хавфсиз бўлишини хоҳлаймиз. Бунга асосий сабаб сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар стандартлар билан таъминланмаганини кўрсатиш мумкин.

МАҲСУЛОТ  СИФАТСИЗМИ?  САБАБИ...

— Энг аввало, ички бозорда савдога чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатли ёки сифатсизлиги устидан доимий назоратни йўлга қўйиш ва хавфсизликни таъминлашга жиддий эътибор зарур, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ­Абдуҳамид КАРИМОВ. — Бироқ афсуски, сифати паст, экологик ҳамда жаҳон стандарти талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар барибир учрамоқда. Бундан биринчи навбатда истеъмолчилар азият чекади.

«Ўзстандарт» агентлиги маълумотига қараганда, биргина 2017 йилда 141 миллиард 547 миллион сўмлик миқдордаги маҳсулотларнинг яроқсизлиги аниқланган. Шундан 109 миллиард сўмлиги импорт товарларидир. Ташвишга соладиган жиҳати сифатсиз маҳсулотларнинг 31,6 миллиард сўмлиги республикамизнинг ўзида ишлаб чиқарилган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бундай товарлар ички бозорга чиқарилишининг олди олинди.

— Ўтган йили агентлигимиз Тошкент шаҳри ва вилоятининг мавжуд савдо шохобчаларида сотилаётган сут ва сут маҳсулотлари, колбаса, ичимлик сув, болалар озиқаси, какао ҳамда шарбат сингари озиқ-овқат товарларининг назорат харидини амалга оширди, — дейди Абдуҳамид Каримов. — Бундай озиқ-овқат маҳсулотлари тури эллик олтитани ташкил этди. Текширувларга кўра, асосан, сут ва сут маҳсулотлари меъёрий ҳужжат талабларига умуман жавоб бермаслиги аён бўлди. Ўн саккиз турдаги шу сингари маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ҳам номувофиқ бўлиб чиқди.

— Сифатсиз маҳсулотлар ичида болалар ўйинчоқлари ҳам бор экан?

— Афсуски, шундай. Ўз манфаатини ўйлаб, даромад орттириш пайидаги «учар»ларни бу келажагимиз эгалари бўлмиш болалар ўйинчоғи экани ҳам қизиқтирмайди. Текшириш чоғида беш турдаги болалар ўйинчоқларининг ҳам талабларга мос келмаслиги аниқланди.

— Харид чоғи истеъмолчи нимага эътибор қаратиши лозим?

— Аввало, ҳар қандай маҳсулот харидида эътиборли ва талабчан бўлиш керак. Истеъмолчи маҳсулотнинг яроқлилик муддатига, сақланиш ҳолати, қадоқланиши ва сифатига эътибор қаратиши лозим.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар