Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЭНДИ НАФАҚАТ ЎРГАНАДИ, БАЛКИ ҲАЛ ЭТАДИ

Оила муаммолари ечимида янгича ёндашув

Турмуш ўртоғи хорижга ишга кетгач, Лайло (исми ўзгартирилди) қайнона-қайнотаси билан тез-тез тортишадиган бўлиб қолди. Хушмуомала, чаққонгина келин болали бўлгач, гап қайтарадиган одат чиқаргани хонадондагиларнинг барчасини ҳайрон қолдирарди. Эри хорижга кетгач, Лайло ҳам кунда-кунора боласини кўтариб, онасининг уйига жўнайди.

ЭНДИ НАФАҚАТ ЎРГАНАДИ, БАЛКИ ҲАЛ ЭТАДИ

Аслида бунинг бошқа сабаби бор: оиласида меҳнатга ўрганмаган қиз келин бўлиб тушган хонадон қоидаларига кўниколмади. Она ҳам қизини тўғри йўлга солиш ўрнига, уни оиласидагиларига қарши қайради. Турмуш ўртоғи эса, ота-онасининг хизматини жойига қўёлмаган хотин билан яшашни истамади. Вазият бир норасиданинг тирик етим қолишигача борди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассислари Лайло ва унинг онасига хатоларини тушунтиришди. Қизининг келинлик уйидаги ҳар бир инсонни ҳурматлаб, хонадон қоидаларига амал қилиши, сир-асрорини сақлай билиши нақадар муҳим эканини тушунтиришди. Бир оила ажрашиб кетишдан сақлаб қолинди.    

Аслида ёшларнинг жамиятда ўрнини топа олмай қийналиши ёки турли жиноят кўчаларига кириб қолиши каби оғир муаммолар оиладаги муҳитда камчиликлар борлиги туфайлидир. Ажримлар, оиладаги турли можаролар, қайнона-келин келишмовчилиги, тўйлардаги турли дабдабабозликлар бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилгани боиси ҳам шунда.

Оилаларнинг ҳар томонлама мустаҳкам ва намунали бўлиши жамиятнинг бугуни ва эртаси учун муҳим аҳамият касб этиши маълум. Айниқса, ёшларни ­оилага тайёрлаш, уни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва низоли ҳолатларнинг олдини олиш кун сайин долзарб аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг яқинда қабул қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим вазифаларни белгилаб берди. Қарорга мувофиқ оила муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий, илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилди. Марказга мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш борасида катта ваколат берилди.

— Замонавий оилани шакллантириш вазифаларимиз қаторида турар экан, бу ҳар бир оила, унинг аъзоларининг ўзаро муносабатларини яхшилаш масаласини ўрганиш ва тадқиқ этишни тақозо қилади, — дейди марказнинг директор ўринбосари Ҳафиза ­МАМАДАЛИЕВА. — Муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш, масалани ҳал қилишда аниқ чоралар кўриш зиммамизга юкланди. Оила институтини мустаҳкамлаш, ажримларнинг ва оилавий низоларнинг олдини олиш, оилаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш каби қатор муҳим масалаларни тадқиқ этиш учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқяпмиз. Марказимиз бўлимларининг ҳар бир туман, шаҳарда фаолият юритиши кенг қамровда ишлай олиш, ­оилалар ҳолидан хабардор бўлиш катта имконини беради.

Марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан тайёрлаб, нашр этилган қирқдан ортиқ китоб ва рисолалар кўплаб оилаларда билим ва савиянинг ошишига, айниқса, ёшларнинг турмуш тутуми ва ундаги руҳий барқарорлик ҳақидаги билимининг бойишига сабаб бўлди. Айниқса, марказ олимлари жамоасининг «Оила энциклопедияси» ва «Қизлар энциклопедияси» тўпламлари халқимиз учун чинакам совға бўлди.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот марказига аҳолидан ҳар куни ўнлаб мурожаатлар келиб тушади. Марказнинг етук психолог, социолог, ҳуқуқшунос, тилшунос олимлари мурожаатларни кўриб чиқиб, уларнинг эгаларига беминнат маслаҳат ва тавсияларини беришмоқда. Марказ нафақат келиб тушаётган мурожаатлар билан ишламоқда, балки юртимизнинг турли чекка ҳудудига бориб, уйма-уй юриб, оилаларнинг турмуш шароити билан танишиш, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилаларни сақлаб қолишда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

— Яқинда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига бордик, — дейди марказнинг Оила маънавияти асослари бўлими катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Ўткир ИСЛОМОВ. — Бир юз ўттиз хонадонга кириб, у ерда яшовчилар билан суҳбатлашдик. Хонадон соҳибларини қийнаётган муаммоларни ҳал қилишга, шунингдек, керакли маслаҳатларни беришга ҳаракат қилдик.

Биз кирган уйлар ичида турли низо сабаб ажрашиб кетиш арафасидаги оилалар ҳам бор. Шуни кузатдимки, уларнинг аксари ҳали турмуш қурганига ўн йил ҳам бўлмаган ёш оилалар экан. Айримларининг икки-уч боласи бор. Арзимаган муаммони важ қилиб, эр-хотин бир-бирини тушунмасдан ажрашишга ариза берган. Ҳаттоки жажжи гўдаклар тақдирини ҳам ўйлаб кўришмаган. Уларнинг ҳаммаси билан гаплашдик. Айримлари ярашишни исташмади. Шундай бўлса-да, уринишларимиз  бесамар кетмади. Олтита оила ажрашиш аризаларини қайтиб олиб, ярашишди.

Ҳа, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази олдида вазифалар кўп. Оилалардаги анчадан буён ечимини кутиб турган муаммолар ҳал этилса, бу ҳар бир оиланинг марказга бўлган ишончини оширади. Зеро, оилани мустаҳкамлаш учун қилинган ҳар бир ҳаракат, аввало, жамият учун фойдали бўлади.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

🕔16:36, 02.05.2024 ✔26

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

Батафсил
Еттинчи синфда  унаштирув

Еттинчи синфда унаштирув

🕔15:57, 08.01.2024 ✔122

ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

Батафсил
Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

🕔17:36, 23.11.2023 ✔200

Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 26    🕔 16:36, 02.05.2024
  • Еттинчи синфда  унаштирув

    Еттинчи синфда унаштирув

    ёхуд эски «сценарий» мутасаддиларга нега ҳамон манзур бўлмоқда?

    ✔ 122    🕔 15:57, 08.01.2024
  • Оилада  мaънaвий-axлoқий  иқлим  мўътaдиллиги

    Оилада мaънaвий-axлoқий иқлим мўътaдиллиги

    Уни барқарорлаштиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?

    ✔ 200    🕔 17:36, 23.11.2023
  • Оилавий ажримлар:  калаванинг учи  кимнинг  қўлида?

    Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

    Ўзбек жамияти ҳақида гап кетганда, европа бизнинг оила анъаналаримизга, қадрият, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, ришталарни мустаҳкамловчи тушунчаларимизга ҳавас билан қарайди, деб мағрурланишга ўрганиб қолганмиз.

    ✔ 204    🕔 10:24, 27.10.2023
  • Фикр  От қачон  қозиғини  топади?..

    Фикр От қачон қозиғини топади?..

    Ўзбекнинг мақоли: «От айланиб қозиғини топади», дейди. Лекин бизнинг таълим-тарбия отимиз узлуксиз айланмоқда. Бир италиён Монтессори, ... кейин корейс, энди фин услубиётига бошини уриб кўрмоқда. Ҳозиргина ўқиб қолдим, Саудия Арабистони таълимини андоза қилишар эмиш...

    ✔ 225    🕔 13:18, 06.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар