Экология      Бош саҳифа

КАТТА ЙЎЛЛАРДА НЕГА РАДАРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА?

— Маълумки, республикамизнинг кўп ҳудудларида йўл-патруль постлари фаолияти тўхтатилди. Қолганлари ҳам кўриб чиқилмоқдами ёки тугатиладими?

КАТТА ЙЎЛЛАРДА НЕГА РАДАРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА?

— Ҳаракатлар стратегиясининг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 55-бандида фуқаролар турмушидаги ноқулайликларни бартараф этиш, савдо-иқтисодий муносабатлар ва туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятлараро йўл-патруль постлари сонини қисқартириш ва тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида йўл-патруль хизмати фаолияти танқид остига олиниб, ходимларни мобиль видеокамералар билан таъминлаш, мавжуд стационар постлар сонини қисқартириш таклиф этилган эди. Шундан сўнг, Ички ишлар вазирлигида ишчи гуруҳ тузилиб, республика ҳудудидаги барча мунтазам ЙПХ масканлари, блок ва тўсиқ постлар фаолияти ўрганиб чиқилди. Бунинг натижасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мавжуд 60 та мунтазам ЙПХ масканидан 29 тасининг фаолиятини тўхтатиш бўйича таклиф бергач, улар тугатилди.

— Маълумотларга қараганда, вилоятларни боғлайдиган йўлларга радарлар қўйилмоқда. Улар фақат машинанинг қандай тезликда кетаётганини суратга туширадими ёки бошқа функцияни ҳам бажарадими? Қурилма ҳайдовчига кўринадиган қилиб ўрнатиладими ёки кўздан панада жойлаштириладими? Энг муҳими, радар борлиги ҳақда йўлда махсус белги ўрнатиладими?

— Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати республикамизнинг барча ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, турли нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, ҳайдовчиларнинг белгиланган тезлик талабларига амал қилмаслик қоидабузарлигини аниқлаш мақсадида фоторадар тизимидан фойдаланиб келади. Улардан фойдаланиш жойлари саф бўлинмаси хизмат кўрсатиш ҳудудидаги содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. ЙПХ саф бўлинмалари ишлатаётган фоторадар тизимлари ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудига кириш жойларидаги автомобиль йўлларига ҳайдовчиларни огоҳ этувчи баннер ва плакатлар ўратилган.

— Пойтахт йўлларида ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчилар айрим чорраҳаларда камералар ишламаётгани хусусида айтмоқда. Шу ростми? Умуман, айни пайтда нечта чорраҳадаги камера қоидабузарликларни қайд этиб бормоқда ва бу ҳақда қоидабузарга хат юбориляпти?

— 2017 йил 15 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида жорий этилган йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими қайд қилган қоидабузарликлар учун жаримага тортиш механизми ишга туширилди. Ҳозирда ушбу тизим пойтахтимизнинг транспорт воситалари оқими кўп бўлган 115 та чорраҳасида ишлаб турибди. У икки турдаги: светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ва белгиланган тезлик талабларига амал қилмаслик қоидабузарлигини автоматик тарзда қайд этади.

Ўтган давр мобайнида у орқали 226 мингдан зиёд қоидабузарлик қайд этилди. Тизимнинг жорий этилиши пойтахт кўчаларида қоидабузарликлар ва улар оқибатида содир бўлиши мумкин йўл-транспорт ҳодисалари сонининг камайишига ижобий таъсир кўрсатди. Компьютерлаштирилган тизим иш фаолияти таъминланган ва у қоидабузарга жаримага солиш тўғрисидаги қарорларни мунтазам юборади.

— Дейлик, камера ишлаётган чорраҳада светофорнинг қизил чироғида  тўхтаб турган автомобилнинг орқасидан сиренасини ёқиб тез тиббий ёрдам машинаси келиб қолди. Табиийки, бундай ҳолатда олдиндаги улов уни ўтказиб юборади ва камерага тушиб, қоидани бузади. Ана шундай вазиятда машина ҳайдовчиси жарима масаласини қандай ҳал этиши мумкин?

— Агар ҳайдовчи тўсиқсиз ўтиш ҳуқуқига эга бўлган тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш автомобилларига шароит яратиб бериб, камерага қайд этилса, у ҳолда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат этиши керак. Бу ерда ходимлар қоидабузарлик ҳолатини компьютердан текширади ва ҳайдовчи ҳақиқатда қоидани шу сабабли бузгани аниқланса, жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

— Ўтган давр мобайнида камеранинг қоидабузарликни нотўғри қайд этганидан шикоят қилиб, буни амалда исботлаб жарима тўлашдан халос бўлган фуқаролар борми?

— Ҳақиқатдан ҳам, тизим ишга туширилган дастлабки пайтларда қоидабузарликни қайд этишда бир қатор камчилик ва хатолар учради. Лекин улар тезкорлик билан бартараф этилди. Ноўрин жаримага солиш тўғрисидаги барча қарор бекор қилинган.

 

Саволларга Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати бошлиғи, майор

Акмал ЮНУСОВ

жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔61

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔59

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар