ёшлар йўлини топишга қийналмайди
Бугун ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши учун кўмаклашиш ҳукумат эътиборидаги бош масалага айланган.
Интилиши ва ғайрати жўш урган йигит-қизларга ёрдам қўлини чўзаётган мутасаддиларнинг хизмати эса ҳақиқатан ҳам эътирофга лойиқ. Уларнинг кичик бир маслаҳати, йўл-йўриғи ҳам баъзан катта натижаларнинг дебочаси бўлади. Шаҳноза Абдуллаева ҳам маҳалланинг кўмаги билан ўз касб-кори ортидан жамиятга муносиб ҳисса қўшаётган ёшлардан бири.
— Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини битиргач, қайси йўналишда иш бошлашга бироз ўйланиб қолдим, — дейди Шаҳноза АБДУЛЛАЕВА. — Ўқитувчиликнинг қанчалар масъулиятли касб эканини билсам-да, ўзимни синаб кўриш истаги пайдо бўлди. Шу умид билан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 219-мактабга ҳужжатларимни топширдим. Бу орада ўзим яшайдиган Мойариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эрйигит ака Бозорбоев «Қизим, бўш юрманг, ишга жойлашгунча маҳалла болаларига тўгарак ташкил қилинг», деб қолди. Албатта, бу таклифни ҳамма, хусусан, турмуш ўртоғим ҳам маъқуллади. Хонани жиҳозлаш ишларини маҳалла ўз зиммасига олди. Тез фурсатда дарсхонамиз тайёр бўлди. Бу орада раисимиз бир қанча болаларни тўплашга улгурибди. Ҳозир ўн беш нафар ўқувчим бор. Уларнинг ҳаммаси бошланғич синфда ўқийди. Ёзни-ёз, қишни-қиш демай, ўзгача иштиёқ билан ўқиб-ўрганишяти.
Болалардаги ҳаракатчанлик, интилувчанлик менга ҳам ўз устимда ишлашни ўргатди. Бу келажакда мактаб ўқувчилари билан ишлашимни ҳам янада осонлаштиришига ишончим комил.
Маърифатпарвар шоир Аваз Ўтар ўғли «Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур, Тил воситаи робитаи олимиёндур», деб хорижий тилни ўрганиш ҳар бир инсон учун нақадар фойда эканини таъкидлаган. Тил билган эл билади, дил билади. Бола кўнглига йўл топишдан мушкул нарса йўқ. Аммо ҳаракат қилиб, изланиб, маҳалла мутасаддиларининг кўмаги билан мойариқлик болаларнинг тил ўрганишига озми-кўпми ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.
Наргиза ЮНУСОВА
ёзиб олди.
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил