Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партияси Музработ туман кенгашига «Мустақиллик» маҳалласи фуқаролари томонидан келиб тушган мурожаат жамиятдаги ана шундай оғриқли нуқталардан бирини юзага чиқарди. Маҳалланинг «Сарофроз» ва «Ўқитувчи» кўчаларидаги мавжуд электр таянч устунлари ҳамда симлар узоқ йиллар давомида янгиланмагани сабабли бугунги кунда авария ҳолатига келиб қолган. Бу нафақат хонадонларни барқарор энергия билан таъминлашда узилишларни келтириб чиқармоқда, балки аҳоли, айниқса, болалар хавфсизлиги учун ҳам жиддий хавф туғдирмоқда.
Мазкур вазиятни жойида ўрганиш ва фуқароларнинг ҳақли эътирозларига ечим топиш мақсадида халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Бахтиёр Қурбонов бевосита маҳаллада бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Ҳар бир устун ва симларнинг ҳолати кўздан кечирилиб, муаммонинг кўлами таҳлил қилинди.
Мурожаатда кўтарилган масалани ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ҳал этиш, ҳудуд аҳолисини сифатли ҳамда хавфсиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида туман электр таъминоти корхонаси раҳбари номига расмий депутатлик сўрови юборилди. Бундай ёндашув фуқаролар мурожаати шунчаки қоғозда қолмаслигини, балки давлат ташкилотлари олдига аниқ вазифа қилиб қўйилишини таъминлайди. Мазкур масала ижроси партия ва депутат томонидан қатъий назоратга олинди.
– Одамларимиз жуда самимий ва сабрли. Улар фақатгина хавфсиз шароитда яшашни исташади. Учрашувда фуқароларга муаммо назоратга олинганини тушунтирдик. Энг муҳими улар ўзлари сайлаган депутатларини, яъни Экологик партия вакилини ўзларига ёрдам беради деб мурожаат қилишди. Ишонч шу ердан бошланди. Биз улар билан нафақат электр устунларини янгилаш, балки келгусида бу ерларда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва экологик тоза муҳит яратиш ҳақида ҳам суҳбатлашдик, – дейди депутат Бахтиёр Қурбонов бу ҳақида фикр билдирар экан.
ЎЭП Сурхондарё вилоят кенгаши
ахборот хизмати
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔126
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔176
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔218
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил