Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Бу эса мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади.
Энг муҳими, кодекс лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партияси илгари суриб келаётган асосий ғоя ва мақсадлар билан ҳамоҳангдир. Партиянинг бош мақсади – инсон, табиат ва иқтисодиёт манфаатлари ўртасида барқарор мувозанатни таъминлаш, экологик хавфсизликни кучайтириш, табиий бойликларни келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳамда мамлакатда «яшил» тараққиёт моделини шакллантиришдан иборат. Мазкур кодекс лойиҳасида айнан шу устувор йўналишлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиб, уларни амалга оширишнинг таъсирчан механизмлари белгилаб берилмоқда.
Кодекс лойиҳасида ҳар қандай иқтисодий фаолиятда экологик манфаатлар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришларда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, стратегик экологик баҳолаш, экологик мониторинг, экологик экспертиза, экологик аудит, мажбурий экологик суғурта каби замонавий институтларнинг ягона тизимга келтирилганини кўришимиз мумкин. Бу эса Экологик партия доимий равишда илгари суриб келаётган «иқтисодий ривожланиш экологияга хавф солиш ҳисобидан бўлмаслиги керак» деган тамойилнинг амалдаги ҳуқуқий ифодасидир.
Иссиқхона газлари чиқарилишини ҳисобга олиш, углерод бирликлари ва углерод бозори, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, энг яхши мавжуд технологияларни жорий этиш ҳамда «яшил» лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби механизмлар ҳам кодекс лойиҳасида алоҳида назарда тутилган. Атроф-муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатувчи корхоналарнинг экологик масъулияти кучайтирилиши, экологик зарарнинг олдини-олиш ва уни қоплаш механизмларининг такомиллаштирилиши «ифлослантирувчи тўлайди» тамойилини амалда тўлиқ қарор топтиришга хизмат қилади. Бу эса экологик адолатни таъминлаш билан бирга, тадбиркорлик субъектларини она табиат олдидаги масъулиятини яънада ошириб, экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришини рағбатлантиради.
Ўзбекистон Экологик партияси мазкур кодекснинг ҳаётга тўлиқ ва самарали татбиқ этилиши, унинг ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда аҳоли, давлат ва бизнеснинг экологик масъулиятини ошириш орқали мамлакатда экологик барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшишни ўзининг муҳим сиёсий вазифаларидан бири деб билади.
Баҳриддин ҲОФИЗОВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил