Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Шунинг учун ҳам бугун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Экология кодекси лойиҳаси мамлакатимиз экологик қонунчилигини янги босқичга олиб чиқадиган муҳим ҳуқуқий ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётини соддалаштириш ва давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Кодекс лойиҳасида нафақат экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда фуқароларнинг қулай экологик муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу билан бирга, экологик бошқарувнинг замонавий механизмлари, жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АТТБ), стратегик экологик баҳолаш, экологик мониторинг, экологик экспертиза, экологик аудит ва экологик суғурта каби институтлар ягона тизимга келтирилган.
Лойиҳадаги янгиликлардан яна бири иқлим ўзгаришига бағишланган алоҳида ҳуқуқий механизмлар киритилганидир. Унда иссиқхона газларини ҳисобга олиш, углерод бирликлари ва уларнинг реестри, углерод бозори элементлари, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш, «яшил» технологияларни жорий этиш каби халқаро экологик кун тартибига мос ёндашувлар билан мустаҳкамланган. Бу Ўзбекистоннинг Париж битими бўйича олган мажбуриятларини амалга ошириш ҳамда яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, лойиҳада атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган корхоналарнинг масъулияти кучайтирилиб, экологик талабларга риоя қилиш, энг яхши замонавий, тежамкор технологияларни жорий этиш, авариялар оқибатида етказилган экологик зарарни қоплаш ва мажбурий экологик суғурта каби механизмлар назарда тутилган. Бу эса ишлаб чиқариш жараёнларининг экологик хавфсизлигини таъминлайди, экологик хавфларнинг барвақт олдини олади.
Умуман олганда, янги кодекснинг қабул қилиниши мамлакатимизда экологик қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, соҳада ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, давлат, бизнес ва жамоатчиликнинг экологик масъулиятини ошириш ҳамда келгуси авлодлар учун соғлом ва барқарор атроф-муҳитни сақлаб қолиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия
қўмитаси раиси ўринбосари
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил