Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Яқинда Мирзачўл туманида Ёшлар куни ҳамда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилган оммавий веломарафон ҳам бунинг тасдиғи бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу спорт тадбири соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва шижоатли ёшлар бир сафда иштирок этишди.
Бу каби оммавий спорт тадбирлари ёш авлодни аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. Марафон давомида иштирокчилар нафақат ўз саломатликларини мустаҳкамлади, балки экологик тоза муҳитни асраш борасида ҳам ўзига хос намуна кўрсатдилар.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши туманда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада чуқурроқ сингдиришга ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга замин яратади.
ЎЭП Жиззах вилоят кенгаши
ахборот хизмати
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил