Наслдор чорва молларини кўпайтириш истиқболлари
Бугун мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан, наслли қорамол зотларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Навоий вилоятида наслдор чорва молларини кўпайтириш ва маҳсулдорлик сифатини ошириш, наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш мақсадида хориждан зотли қорамоллар келтирилмоқда. Уларнинг парвариши учун фермер хўжаликлари зарур шароит яратиб, зооветеринария хизматидан самарали фойдаланмоқда.
— Ўтган йили хориждан 100 бошга яқин зотли қорамол келтирилди, — дейди вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг чорвачилик сектори бошлиғи Серик ЖАНХЎЖАЕВ. — Натижада вилоятда чорвачилик хўжаликлари сони янада ортиб, аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти кенгайди. Ўз навбатида, чорва насллари яхшиланиб, янги хўжаликларда қўшимча иш ўринлари яратилди. Жорий йилда вилоятдаги наслли қорамол етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари томонидан 278 бош маҳаллийлаштирилган зотли бузоқ аҳоли ва фермер хўжаликларига етказиб берилди.
Қизилтепа туманидаги «Расул бобо» наслчилик фермер хўжалиги ҳам чорвачиликка ихтисослашган. Фаолиятининг дастлабки йилларида хориждан 10 бош зотли қорамол харид қилиниб, аҳоли сифатли сут билан таъминлана бошланганди.
— Айни пайтда хўжалигимизда 450 бош зотдор чорва парваришланмоқда, — дейди «Расул бобо» наслчилик фермер хўжалиги раҳбари Рустам РАЖАБОВ. — Жорий йилда Эстониядан 65 бош зотли қорамол келтирдик. Кунига 1 минг 500 литр сутни қайта ишлаш корхоналарига етказиб беряпмиз. Бўрдоқичилик ҳам яхшигина даромад келтирмоқда. Масалан, йилига ўртача 50 тонна гўшт бозор расталарига чиқарилмоқда. 18 киши меҳнат қилаётган хўжалигимиз томонидан жорий йилда чорвачилик фермаларига 60 бош зотли мол сотилди.
Вилоятда наслчилик ишларини янада ривожлантириш, айниқса, сифатли ветеринария хизмати кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 80 дан ортиқ зооветеринария пункти ва 40 га яқин ветеринария дорихонаси фаолият кўрсатаётгани чорвачилик хўжаликларига қўл келмоқда.
Нуриддин РАҲИМОВ
(ЎзА)
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил