Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

Оҳангарон тумани Мўмин­обод қишлоғидаги Ойбек Холтўраев раҳбарлик қилаётган «Холтўраев Ойбек ХМ» фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган. Отамерос касб билан бутун сулола шуғулланади.

— Ўзим олий маълумотли зоотехникман, — дейди фермер хўжалиги аъзоси Абдували ХОЛТЎРАЕВ. — Ота-боболаримиз чорвадор бўлишган. Мана, биз давом эттиряпмиз. Хўжалигимизга укам Ойбек раҳбарлик қиляпти.

— Қандай чорва боқасиз?

— Асосан, қўй, эчки ва от. Рўзғорнинг сут-қатиғи, мойи, тухуми учун қорамол, парранда ҳам боқамиз, албатта. Бироқ уларнинг сони кўп эмас. Қўйнинг «Жайдари қора» ва «Жайдари оқ» зотларини боқяпмиз. Ҳозирда уларнинг сони 5 минг бошга етган. Эчкиларнинг «Ангор қора», «Ангор оқ» ва серсут маҳаллий қора зотлари боқилмоқда. Уларнинг ҳам сони 5 минг бошдан ошди. «Қорабайир» от зотидан эса 300 бошини парваришлаяпмиз.

— Бунча чорва учун жуда катта ем-озуқа базаси керак, шундайми?

— Ем-озуқа базаси учун шароит етарли. Бунинг учун экин майдонларимиз, ўралган катта-катта табиий яйловларимиз ва қишлоқ хўжалиги техникаларимиз бор. Қўй-эчкиларни яйловларга асосан, кузда ёйишга ҳаракат қиламиз. Чунки бу пайтда яйловда ўсадиган ўсимликларнинг уруғлари ерга тўлиқ тўкилиб улгурган бўлади. Бу янаги йилда ҳам ўт-ўлан мўл бўлишига хизмат қилади. Қўй-эчкилар туёғи тўкилган уруғларни босиб «экишга» ёрдам берса, қумалоқлари табиий ўғит вазифасини ўтайди.

— Хўжаликда қанча киши ишлайди?

— 40-50 киши доимий иш билан банд. Улар ҳар ой ўртача 800 минг сўм маош билан таъминланган.

— Семиртирилган қўй-эчкиларнинг вазни қанчага етади?

— Яхши боқилса, совлиқ 80-90, қўчқор 120 килограммгача тош босади. Эчки 50-60, эркаги 70 килограмм ва ундан кўп вазнга эга бўлиши мумкин.

— Ўтган йили даромад қандай бўлди?

— Аниқ рақамларда айтолмайман-у, лекин тахминан 1 миллиард сўмдан зиёд даромад қилдик. Оиламиз катта. Чорвачиликдан келадиган даромад ҳисобига хўжаликни ривожлантиряпмиз. Қолаверса, уйлар қурдик, тўйлар ўтказдик.

— Галдаги режалар қандай?

— Замонавий ўт ўрадиган машина сотиб олиш ниятидамиз. «Жайдари оқ» зотли қўйлар сонини 10 минг бошга етказишни кўзлаяпмиз. Эчки сутидан пишлоқ ишлаб чиқаришни янада такомиллаштирамиз. Хорижий сайёҳлар отда тоғларда сайр қилиши учун «От туризми»ни йўлга қўймоқчимиз. Наслчилик заводини ташкил этишни ва олинган наслли қўчқорларни кимошдида сотишни режалаштиряпмиз. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз.

 

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар