Даромад манбаи      Бош саҳифа

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

Меҳрталаб кафтдек ер ҳам бугун юзлаб инсонларнинг хонадонига қут-барака олиб кирмоқда. Ана шундай қутли хонадон эгаси Даврон ака ҳам аввал ерни боқди, энди эса ер унинг дастурхонига барака ҳадя этмоқда.

Икки ўғлим бирин-кетин шартнома асосида олийгоҳга қабул қилинди, — дейди самарқандлик Даврон ЭШҚУВВАТОВ. Бириникини амалладик, иккинчисига қарз кўтарсамми, деган ўй ўтди. Хўп, қачонгача қарз тўлайман. Бир томонда рўзғор. Бирор иложини топмасам бўлмайдиган. Шу ташвишлар орасида юрганимда узоқ қариндошимизникига меҳмонга чақириб қолишди. Бордик. Қарасам, мен йўқотган калаванинг учи ўша ерда экан. Уларнинг мўъжазгина иссиқхонасида баҳор. Уйга келиб дўппини тиззага қўйиб, ҳаммасини пухта режалаштирдим. Менда ҳам ер борми, бор, демак, иш бошласам бўладими, бўлади! Ҳовлимдан уч сотихча жойни ажратиб, иссиқхонаси бор кишилардан керакли маслаҳатларни олдим ва мўъжазгина иссиқхона ясадим. Аввал помидор, сўнг бодринг кўчатларини экиб парвариш қила бошладим. Мана, уч йилдан бери шу иш билан шуғулланаман.

Даврон Эшқувватов Самарқанд халқаро аэропортида ёнғин хавфсизлиги бўлимида ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Дам олиш кунлари ва бўш ватқини ҳамиша шу иссиқхонада ўтказади.

Ернинг ҳам, ўсимликнинг ҳам ўз инжиқлиги бор. Ўз фурсати билан эҳтиёткорликда парвариш қилиш шарт. Тадбиркор буни ўз вақтида англаб етди. Баъзан иссиқлик етмасди, электр токининг тез-тез ўчиб қолиши, ҳатто печ ўрнатиб иситишга тўғри келган пайтлар бўлган. Бироқ қилинган меҳнат зое кетмади. Энг асосийси, Даврон ака ерга меҳр берди. Шунинг орқасидан тўй қилди. Яна бир ўғли ер илми бўйича Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида таҳсил оляпти. Келажакда биргаликда банкдан кредит олиб, иссиқхонани кенгайтириш ниятида.

 

Наргиза ЮНУСОВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар