Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

Яккабоғ туманидаги «Delta muhandis» масъулияти чекланган жамиятида мева-сабзавотлардан ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар юқори сифатлилиги ва хуштаъми билан харидорларга манзур бўляпти.

Илгари мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланган мазкур корхонада тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб, мева-сабзавотларни қайта ишлаш йўлга қўйилди. 2016 йил сентябрь ойида тижорат банкидан олинган 400 миллион сўм имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. 14 ишчи меҳнат қилаётган корхонада айни пайтда қовоқ, олма, лавлаги, узумдан 1,5 ва 3 литрли аксептик пакетларга қадоқланган 6 турдаги шарбат ишлаб чиқарилмоқда.

— Цехимиз Австриядан келтирилган замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, — дейди «Delta muhandis» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин АЛИЕВ. — Бир кеча-кундузда 12 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлайдиган ушбу ускуналардан унумли фойдаланишга, маҳсулотимиз сифатини янада яхшилаш ва турини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Боиси, бугунги истеъмолчининг диди нозик, танлаш имконияти кенг. Шундай экан, фаолиятни мунтазам такомиллаштириб бориш тадбиркорликнинг биринчи талабидир.

Дарҳақиқат, корхона жамоаси бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда Хитойдан қиймати 90 минг долларлик 1 ва ярим литрли ҳажмда шарбатни қадоқлайдиган ускуна келтирилди. Бу маҳсулот тури ва харидоргирлигини оширишга хизмат қилмоқда.

— Хомашёни фермер хўжаликларидан шартнома асосида оляпмиз, — дейди корхона иш бошқарувчиси Олим ТУРДИЕВ. — Бундан ташқари, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларидан ҳам мева-сабзавотлар харид қилинмоқда. Келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида 2 гектар майдонда боғ ҳам ташкил этдик. У ерга беҳи, шафтоли каби мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилган.

 

Ўлмас БАРОТОВ

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар