Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади.
Иқтисодиётда банкротлик тамойили, деган тушунча бор, у қўлланса, фаолияти тўхтаб қолган корхона қайта жонланади. Унинг мақсади, ботқоққа ботган корхонани қутқаришдир.
Бу тамойил шу пайтга қадар фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланилиб келинган эди. Аммо юртимизда жисмоний шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам кўп. Хўш, улар ўз фаолиятида муаммога дуч келмайдими ёки ботқоққа ботмайдими?
— Таҳлиллар айрим қарзларнинг баъзан сунъий равишда пайдо бўлиб, йиғилганини кўрсатди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси масъул ходими Комил САИДОВ. — Масалан, якка тадбиркор иш бошлайди. Орадан сал вақт ўтиб, иши юришмай қолади ва фаолияти ўз-ўзидан тўхтаб қолади. Тадбиркор эса, фаолият юрита олмаётганидан солиқ идорасини хабардор қилишни унутади. Ҳолбуки, тадбиркор давлат рўйхатидан ўтдими, шу кундан унга қатъий белгиланган солиқ ҳисобланади. Тадбиркор фаолияти тўхтаб қолгани ҳақида солиқ идорасига хабар берсагина солиқ ҳисоблаш тўхтатилиши мумкин.
Яна шундай ҳолатлар учрайди, айрим жисмоний шахслар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмай, тадбиркорлик қилади. Масалан, дейлик, сиз вилоятдан Тошкент шаҳрига бир тонна тарвуз олиб келиб сотдингиз. Бу ҳолат давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан аниқланса, улар қилаётган даромадингизга қараб сизга йиллик солиқ қарзи белгилайди. Сиз бошқа маҳсулот олиб келиб сотмаслигингиз мумкин, бироқ гарданингизда солиқ қарзи тураверади.
Кўриниб турибдики, айрим ҳолларда ҳисобланаётган солиқларнинг ҳаммасининг таг замирида даромад бўлмаслиги мумкин. Бу сунъий қарздорлик, дейилади.
Шунинг учун бундай ҳолларга барҳам бериш мақсадида 2017 йил 30 декабрда «Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини банкротлик тамойили орқали ҳисобдан чиқаришга оид меъёр киритилди.
Амалиётда биринчи марта қўлланилаётган бу институт якка тадбиркорлар учун катта қулайлик яратди. Зеро, бу тамойил туфайли улар бўйнига қўйилган сунъий қарздан қутулишлари мумкин.
Норгул АБДУРАИМОВА,
(ЎзА)
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил