Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЭКСПОРТГА ЧИҚИШ НЕГА ҚИЙИН?

Маҳсулотимизга талаб катта, аммо...

Яқинда хориж сафарига бориб келган танишим гапириб берди: «Қоят улкан бир гипермаркетнинг озиқ-овқатлар бўлимида иккита-учта маҳсулотдаги «Made in Uzbekistan», деган ёрлиқни кўриб, жуда ғурурланиб кетдим.

ЭКСПОРТГА ЧИҚИШ НЕГА ҚИЙИН?

Ичимдан ташқарига отилаётган кучни тўхтатолмай, «Бўлар экан-ку?! Э, отангга раҳмат-э! Яша!», деган гапларни баланд овозда айтиб юборибман. Ҳамма менга ҳайрон қараб қолди. Ва мен уларга қўлимдаги маҳсулотни кўрсатиб, «Бу менинг Ватанимда ишлаб чиқарилган!», дедим ғурур билан».

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда саноат корхоналарини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, улар ишлаб чиқараётган сифатли маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва шу орқали иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшишга, янги иш ўринларини яратишга улкан эътибор қаратилмоқда.

Миллий матбуот марказида ўзказилган анжуманда ҳам мамлакатимизда экспортчилар учун яратилаётган қулай шарт-шароит, экспорт гео­графиясини кенгайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар турини кўпайтиришда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ўрни ҳақида сўз борди.

— Тадбиркорларнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, чет эллик ҳамкорлар топиши ва шартномалар тузиши, хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ лицензия ва сертификат, бошқа рухсатномалар олишида ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатилмоқда, — дейди Жамғарма Ижрочи директори ўринбосари ­Марат ЖЎРАЕВ. — Жамғарма кўмагида юртимиз ишлаб чиқарувчилари чет элларда ўтказилаётган халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиб, ўз маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш ва экспорт географиясини кенгайтириш, харидорлар топиш ва шартномалар тузишга муваффақ бўлмоқда.

Қовун, лимонга талаб катта

— Жорий йилда Жамғарма томонидан 630 га яқин тадбиркорга Германия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бўлиб ўтган 10 та халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишга ёрдам кўрсатилди ва мазкур тадбирлар доирасида 398 миллион долларга яқин экспорт келишувлари имзоланиб, 44 миллион долларлик экспорт амалга оширилди, — дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори Акром БАКАЕВ. — Жамғарманинг 62 миллион сўмлик молиявий кўмаги ҳисобига 200 дан зиёд тадбиркорларнинг тижорат таклифлари ҳамда маҳсулот намуналари билан иштироки ташкиллаштирилди ва натижада салкам 19 миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланди. Натижада ҳозирча 4 миллион 205 минг долларлик экспорт амалга оширилган.

Жамғарма томонидан Корея Республикасининг бир қатор нуфузли корхоналари билан заргарлик, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда йирик савдо комплексларини ташкил этиш бўйича жами 30 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик келишувлари имзоланган.

— Ушбу давлатга маҳсулотларимизни экспорт қилиш бошланганига ҳали кўп бўлгани йўқ, — дейди Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Корея Республикасидаги вакили Валерий КИМ. — Ҳозирда Жанубий Корея бозорлари ва супермаркетларида гилос, Мирзачўл қовунлари, анорлар сотилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган йигирилган ип ва газламаларга ҳам талаб жуда катта.

— Биз ҳам картошка, кўкатлар, пиёз, карам каби сабзавотларни етиштирамиз, — дейди Латвиядаги «Mūsmāju dārzeņi» кооперативи раҳбари Эдите СТРАЗДИНА. — Бозорларимизда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб анчагина катта. Айниқса, сизларда етиштирилган ширин қовун, узум, лимонга. Айни қиш мавсумида эса, Ўзбекистонда етиштирилган кўкатларга талаб кескин ошган.

Маҳсулотимизга қизиқиш катта

— Жамғарма кўмагида бу йил Москвада ўтказилган ярмаркада иштирок этдим, — дейди «Platinium Dilnoz collection» тикувчилик корхонаси раҳбари Дилноза АҲМЕДОВА. — Корхонамиз учун жуда омадли шартномаларни имзолаб қайтдик. Мени хурсанд қилгани, жаҳоннинг бошқа давлатлари ҳам ўз маҳсулотлари билан қатнашаётган улкан ярмаркадаги биз учун ажратилган жой атрофи жуда гавжум бўлди. Негаки, биз таклиф этаётган маҳсулотларнинг нархи арзон, аммо сифати ўзга давлатларники билан тенг эди. Хуллас, уч кун ичида павильонимизни излаб келувчиларнинг кети узилмади.

30 тонна олма қайтди, нега?

Жамғарма ходимларидан бирининг айтишича, айрим экспорт қилувчилар билиб-билмай, бошқа, тўғри ишлаётганларнинг ҳам обрўсига путур етказиб қўйиши мумкин. ­«...Масалан, халқаро кўргазмада олмани намойиш этган бир тадбиркорга хорижий харидор 30 тоннага шартнома таклиф этди ҳам, дейлик. Аммо тадбиркорнинг боғидан бор-йўғи 25 тонна худди шу нав, шу сифат ва таъмдаги олма чиқади, холос. У нима қилади? Қолган 5 тонна олмани ўзгалардан, бошқа боғлардан йиғади. Бу эса бутунлай бошқа таъм, бошқача сифат дегани. Хуллас, 30 тонна олма жўнатилади. Аммо харидор бу олмалар стандартлари ўзаро тузилган шартнома бандларига мутлақо зид эканини рўкач қилиб, қабул қилмайди ва маҳсулотни қайтаради. Натижада экспорт қилувчи каттагина моддий зарар кўради. Энг ёмони, бу ишнинг касофати қолганларга ҳам уради ва хорижий харидорлар орасида бошқалар ҳақида салбий ижтимоий фикр пайдо бўлади», дейди у.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар