Бугун бозорларимиз расталарида маҳсулотлар бисёр. Полиз экинлари, мева-сабзавот дейсизми, ҳаммасини топиш мумкин. Талаб ҳам шунга яраша. Бу эҳтиёжни қондиришда эса, ишбилармон тадбиркорларнинг ўрни беқиёс.
Жондор туманида истиқомат қилувчи Нодира опа Ражабова чорвачилик соҳасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйганлардан.
— Туманда чорвачилик қилиш учун яйлов, зарур ем-хашакни бемалол топиш мумкин, — дейди тадбиркор опа. — Шу боис менда қорамолчилик билан шуғулланиш фикри уйғонди. 2006 йилда «Жаҳонгир-Муҳриддин» фермер хўжалигини ташкил қилдик. Махсус жой ҳозирлаб, керакли шароитни яратиб олгач, 32 бош қорамол харид қилиб, чорвачиликни йўлга қўйдик.
— Ишда қийинчиликлар ҳам бўлдими?
— Ҳар юмушнинг ўз машаққати бўлади, албатта. Қорамол боқуви қанчалик яхши бўлмасин, совуқдан асрамасангиз, касал бўлиши тайин. Қишнинг аёзли кунларида чорвани иссиқ жойда сақлаш талаб қилинади. Аввалига айнан, молхона масаласида бироз қийналдик. Келаси йили эса бу масалага ечим топиб, жойни кенгайтирдик. Бир иш иккинчисига йўл очаркан. Хуллас, ғалла етиштириш, пахта экишни ҳам йўлга қўйдик. Шунингдек, ҳудудда савдо маркази, дорихона, гўзаллик салони ва тикув цехи ҳам очганмиз. Хуллас, бугун тадбиркорликнинг ўн бешта йўналишида фаолият юритяпмиз. 60 нафар киши доимий иш ўрни билан таъминланган.
— Даромад қандай?
— Ҳозирда қорамоллар сони юздан ошган. Фаолиятимиз анча кенгайди. Биргина пахтадан келган даромад 60 миллиондан зиёд бўлди. Қолган йўналишларда ҳам даромадимиз яхши. Тадбиркорлик ортидан рўзғоримиз бут бўлди, уй кўтардик, қўша-қўша тўйлар қилдик. Ҳатто, фермер хўжалиги учун махсус юк машинаси ҳам харид қилдик. Келгусида паррандачилик ва балиқчиликни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз. Ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотларни узоқ вақт сақлаш учун 200 тонналик музлатгич қурмоқчимиз. Бу даромадимизнинг янада ортишига, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
«Оила даврасида» мухбири
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔365
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил