Оила хуржун      Бош саҳифа

БАРИБИР ҚИЛДИРИШАДИ...

Сиҳатгоҳ муолажа хонасида икки дилбар келинчак ширин суҳбат қуришмоқда.

Мен «хитой девори» — тепадан ташлаб қўйилган чойшаб ортида уларнинг гапларини оқизмай-томизмай эшитиб ётибман. Муолажа навбати менга келгач, ҳамшира мени бу ёққа, кўҳликкина келинчакни ёнидаги каравотга ётқизиб олган ва унга севиниб шундай дер эди.

— Вой, нимасини айтасиз, бу эркак зотининг жилови бизнинг қўлимизда. Биз нима десак, шуни қилади.

— Тўғри, айтганимизни қилмай, қаёққа ҳам боришарди, — дерди унга жавобан келинчак.

— Мана, менинг довдирбойимни олинг. Ўзи яхши тарбия кўрган, ота-онасининг айтганига лаббай деб турадиган бола. Лекин... Барибир менинг айтганимни қилади, — яна мақтанди ҳамшира. — Ота-онасининг гапларига жилмайиб туриб одоб билан «Хўп, ойижон! Хўп, дада!» деб туради...

Муолажа олаётган келинчакнинг сабри чидамади:

— Вой, меникиям, ота-онасининг...

— ... дейди-ю... Бироқ менинг қош-қовоғимга қараб туради, — дея гапни яна юлиб олди ҳамшира. —  Мана, ўтган куни онаси: «Акангнинг иморатига кўмаклашиб юбор, болам», — деди. Мен бир қовоқ солиб қўйдим. Ўзимизнинг мингта муаммомиз бор. Ёрдам бериб юбор эмиш... Ёрдам дегани нима дегани? Бу вақт дегани. Вақт дегани пул дегани. Агар акасига бир кун ёрдам берса, «Тико»чи бир кунда эллик мингдан қуруқ қоладими? Қолади. Нима, акаси бизга шовла пишириб берармиди! Эрим ота-онасига хўп деди-ю, менинг гапимга кириб, кира қилгани кетворди.

Муолажа олаётган келиннинг сабри чидамади:

— Тунов куни денг, қайнотам билан қайнонам эримни ўртага олишди. «Давлат ишига кир, бозордаги олиб-сотарликнинг келажаги йўқ, бир кун келиб нафақага чиқишинг керак», эмиш. Ўргилдим нафақасидан. Ўзлари бир умр ишлаб, икки юз, уч юздан пул олишяпти. Зато, дедим мен эримга, бозордаги олди-сотдининг ҳозири бор. «Келажакни бошингизга урасизми!» дедим. Эрим ота-онасига: «Бўпти, жиддий ўйлаб кўриш керак…» деди-ю, менинг айтганимни қилиш учун саҳар мардонда уйдан чиқиб кетди. Тўғри, ўзини минг куйга солмасин, эр бечоралар барибир бизнинг айтганимизни қилишади.

— Ҳа, баракалла, шуни айтаман-да, — гапни юлиб олди ҳамшира. — Хўш, эр бечоралар ота-онасидан нимаям олар эди? Оладиганини олиб бўлган. Биздан эса... ўлгунча...  Ҳи, ҳи, ҳи...

— Вой, ўлинг... секинроқ!..

— Мен газетда ишлайман, — дедим «хитой девори»ни суриб ташлаб. — Тўғри айтасизлар. Мен ҳам ҳамиша ота-онамни ҳурмат қилганман. То уйланганимча уларнинг гапларини икки қилмаганман. Мана, қирқ йилдирки, хотинга бекорларни айтибсан, дейман-у... барибир айтганини қандай қилиб қўйганимни билмай қоламан. Лекин ота-онам бечораларнинг бирор кунига...

— Тўғри қиласиз! Эркакнинг қисмати шунақа-да ўзи. Ғўддаяди, «овозингни ўчир!» дейди. Лекин... кейин  нима қилиб қўйганини ўзи билмай қолади.

— Тўғри айтасизлар, — деб юборди яна бир бесўнақай акамиз «хитой девори» ортидан, — Мана, мени олинглар. Отам: «Болам, менга биттагина валасапит обер», деб армонда кетдилар. Олиб беролмадим... Тўғриси, оберсам бўларди, аммо янгангиз... у деди, бу деди, ҳеч мавриди бўлмади. Отам раҳматли менга велосипедча ҳам, велосипед ҳам, машина ҳам оберган эдилар... Эҳ, хотин, хотин!.. Ўзига бўлса, қўша-қўша тилла, мўйнали пальто...  Болаларига деб мен бечорага олдирмаган нарсаси қолмади. Бир қаср қурдирди, икки «дом» олдирди. Хуллас, ҳаётимни еди. Лекин ота-онам бечорага бир парча пайтаваликни раво кўргани йўқ. Бу ҳам етмагандай биз эркаклар бошқа хотинларнинг ҳам айтганини қандай бажарганимизни билмай қоламиз...

Гапга яна мен аралашдим:

— Яқинда газетамизда бир қайроқи гап берган эдик. Кулгили. Эътибор беринг-а: «Агар хотинлари бўлмаганда эркаклар минг йил яшар эдилар...»

Бесўнақай акахон маза қилди:

— Ва-ха-ха!!.. Тўғри, шулар бўлмаганда биз минг йил яшаган ва ота-онамизнинг дуоларини олган бўлар эдик!

— Шошманг, — дедим мен, — қайроқи гапнинг давоми ҳам бор эди. Эшитинг: «...аммо хотинсиз бир кун ҳам яшай олишолмайди-да!»

Бу гап хотинларга ёқиб тушди — қарсак чалиб юборишди.

— Ана гап! Тўғри, бизсиз эрларимиз бир кун ҳам яшай олишмайди,  — деди тантанавор оҳангда ҳамшира.

— Шунинг учун ҳам бизнинг айтганимизни қилишади-да.

Биз, эркаклар жимиб қолдик ва дарҳол «хитой девори»нинг ортига шармандаларча беркиниб олдик. Ҳамсуҳбат хотинлар яна тантана қила бошлашди.

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар