Келгуси йил 1 минг 500 та пахта териш машинаси ишлаб чиқарилади
Техника «деҳқоннинг қаноти», деймиз. Чиндан ҳам, бугунги кун қишлоқ хўжалигини техникасиз тасаввур этиб бўлмайди. Сўнгги йилларда республикамиз қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш вазифаси эса, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятига юклатилган. Хўш, ушбу вазифа қанчалик уддаланмоқда?
— Бугун «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти 35 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларига ҳамда соҳадаги қатор корхоналарга лизинг асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб бермоқда, — дейди «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бош директори Ҳасан ИМОМОВ. — 2001 йилдан то шу кунга қадар 2 триллион 185 миллиард сўмлик қийматдаги 65 минг 219 дона техника етказиб берилди. Қишлоқ хўжалиги техникаларининг тури 2018 йилда 80 тага етказилади.
— Техникаларнинг қанчаси мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилади?
— Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникалар ишлаб чиқарувчи 14 корхона билан алоқа ўрнатганмиз. 69 турдаги техникалар ўзимизда тайёрланяпти. Жумладан, доминатор комбайнидан тортиб, ер ағдарадиган уч турдаги омочларгача. Хориждан фақат хашак ва сомон пресслайдиган ускуналар келтирилади. 2018 йилдан бошлаб, ушбу ускунани ҳам ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
— Лизингга бериладиган техника эгаларига қанча вақтда етказилади ва қанча муддатга берилади?
— Бошланғич тўловни амалга оширгач, суғурталанади, кафиллик олинади. Шундан сўнг уч ойдан то беш ойгача вақт ичида етказиб берилади. Айтилган талаблар ўз вақтида бажарилса, фермерга ҳеч қандай муаммосиз техника ажратилади. Техника 12 йил муддатга берилади.
— Юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникалар неча йил давомида хизмат қилиши кўзда тутилган?
— Далада ишлатиладиган чопиқ, культиватор трактори 10 йил, чигит экадиган сеялка 3 йил хизмат қилади. Бугунги кунда боғ ва токзорлар орасида ишлатиладиган кичик, ихчам техникалар ҳам тайёрлана бошлади. Албатта, техниканинг «умрини узайтириш» унинг эгасига ҳам боғлиқ.
— Лизингга олинган техникада носозлик аниқланса, уни ким бартараф этади?
— Носозликни техникани ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзи бартараф этади. Бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
— Келгуси йили қанча пахта терадиган машина ишлаб чиқариш мўлжалланган?
— Биргина 2017 йилнинг ўзида фермерлар 33 та пахта териш машинасини харид қилди. Жорий йил бу миқдорни 1,5 мингтага етказиш ниятидамиз.
Улуғбек ЖУМАЕВ
«Оила даврасида» мухбири
Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги
🕔11:42, 20.08.2026
✔61
Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.
Батафсил
Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади
🕔11:39, 20.08.2026
✔59
1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисослаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.
Батафсил
Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади
🕔14:32, 14.08.2026
✔108
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.
Батафсил