Даромад манбаи      Бош саҳифа

«Етти жўжадан бошлаб етти мингга чиқардик»

Паррандачиликдан келган 63 миллион

Парҳезбоп товуқ гўшти — дастурхонимиздаги севимли маҳсулот. Бугун бозорларимизга ана шундай маҳсулот етказиб бераётган тадбиркорлар сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Олтинсой туманида истиқомат қилувчи тадбиркор Ойжамол Ҳайитова ҳам паррандачилик билан шуғулланиб яхшигина даромад олмоқда.

«Етти жўжадан бошлаб етти мингга чиқардик»

— Қанийди, биз аёлларга ҳам имконият берилса, тадбиркорлик қилсак, қўлимиздан иш келишини кўрсата олсак, дея орзу қилардим, — дейди Ойжамол ҲАЙИТОВА. — Қарангки, 2011 йил банкдан 23 миллион сўм кредит олдим. Унинг бир қисмига 25х6 ҳажмли махсус товуқхона қурдик. Қолган қисмига эса Қашқадарёдан 700 та курка жўжаларини олиб келиб, боқа бошладик.

— Куркачилик ўзини қай даражада оқлади?

— Икки йил давомида курка жўжаларини боқиб, семиртирдик. Сотиб, даромади ҳисобидан кредитни ёпдик. Тўғри, биз кутганчалик катта фойда бўлмади-ю, лекин харажатларни қоплади. 2014 йилда банкдан яна 33 миллион сўм кредит олдик ва товуқхонамиз икки баробар кенгайди. 1500 та бройлер жўжаларни боқувга қўйдик.

— Даромади қандай бўлди?

— Бройлер жўжалари олиб келинганида бир кунлик эди. Табиий шароитда 40 кун боқилган жўжаларнинг ҳар бири ўртача 1,5 килограммдан тош босадиган бўлди ва уларни бозорга чиқардик. Яна фермер хўжаликларига шартнома асосида парранда етказиб бердик. Олинган даромад кредитни муддатидан олдин ёпишга, тадбиркорлик йўналишини ке­нгайтиришга, рўзғорни бутлашга ёрдам берди. Йил сайин товуқлар сонини кўпайтирдик. Масалан, 2015 йилда товуқлар сони 4000 га етган бўлса, 2016 йил 6000, 2017 йил 7000 гача ортди. Натижа ёмон эмас. Биргина 2016 йилнинг ўзида 50 миллион фойда олдик. 2017 йилнинг ўтган уч чорагида эса, 63 миллион сўм даромадга эришдик.

— Буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан бўлмаса керак?

— Тан олиш керак, бошида энг катта қийинчилик бу соҳада етарлича тажрибага эга эмаслигимизда бўлди. Паррандачиликни ўрганаман деб Шўрчи, Денов сингари туманларга бориб, боқиш усулларини кўрдим, бироқ бу етарли бўлмади. Боз устига, минг машаққат билан боққан товуқларга талаб ҳам йўқ эди. Бозорда харидорлар «Бунақа катта товуқлар фақат гормон билан боқилади», деган фикрга борди ва сотиб олишни кўпчилик истамади. Аҳоли ҳали бу турдаги товуқларга ўрганмаган эди-да. Вақт ўтиб, ҳаммаси изига тушди, тажрибамиз ҳам ошди. Секин-секин бозоримиз юришди. Товуқлар икки-уч килограммгача гўшт қила бошлади.

— Шогирдларингиз ҳам борми?

— Бройлер товуқ боқишни туманда биринчилардан бўлиб бошлаганмиз. Аҳоли орасида ҳам бройлер товуқларни маҳаллий усулда боқишни истовчилар сони ортди. Уларни имкон қадар жўжалар билан таъминлашга, керакли ёрдамни аямасликка ҳаракат қиламиз.

— Келгуси режалар қандай?

— Паррандачиликдан ташқари балиқчилик ва чорвачиликни ҳам йўлга қўйдик. Галдаги мақсад ўзимиз инкубаторда жўжа очиришни йўлга қўйиш. Сабаби, жўжаларни Самарқанддан келтирамиз, узоқ масофа, харажати кўп.

Дарвоқе, ишбилармон ­Ойжамол Ҳайитова яқинда Термизда ўтказилган «Тадбиркор аёл» кўрик-танловида иштирок этиб, «Илғор тадбиркор» йўналишида биринчи ўринни олди.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар