Банк ходимларининг аҳоли орасига кириб бораётгани сабабли уларнинг кўпгина ҳаётий муаммолари қисқа фурсатлар ичида ҳал этилмоқда. Муҳими, молиявий кўмак орқали оёққа мустаҳкам туриб олаётган мулкдорлар сафи кенгаймоқда.
— Тадбиркорликни ривожлантириш билан бирга, Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш онлайн дастурига киритилган 1214 та лойиҳани молиялаштириш учун 2017 йилда 271 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилди, — дейди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Кичик бизнес субъектларини кредитлаш бошқармаси бошлиғи Фаррух НОРБЕКОВ. — Ушбу кредитлар ҳисобидан, кичик бизнес субъектлари томонидан 9 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
— Банклар аҳолининг кам таъминланган қисмига имтиёзли кредит ажратиши белгиланган. Ушбу кредитлар қанча муддатга берилади?
— Ушбу кредит 3 йил муддатга 4 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан берилади.
— Ушбу кредитни олиш учун маҳалла фуқаролар йиғини ҳам кафил бўла оладими?
— Бўла олади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар кафиллиги билан ҳам кредит олиш мумкин.
— Тадбиркор фаолияти учун чет элдан ускуна келтирмоқчи бўлса, унга хорижий валютада кредит бериладими?
— Сиз айтган мақсадни амалга ошириш учун ўндан зиёд хорижий кредит линиялари жалб этилган. Ажратилган 5,5 фоизли кредитни тадбиркор 10 йил муддатда қайтариши лозим. Хуллас, бунда муаммо бўлмайди.
«Оила даврасида» мухбири
Улуғбек ЖУМАЕВ
ёзиб олди.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил