Чорвачилик — сердаромад соҳа. Қишлоқ хўжалигининг ушбу тармоғини ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан фойдаланиб, чорвачиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этган тадбиркорлар эл дастурхонини сифатли гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Қўштепа туманидаги «Шукурдавлат» фермер хўжалигида айни кунларда 700 бош зотдор қорамол боқилмоқда. Улар кўпайтирилиб, вилоятдаги бошқа фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилаётир. Замонавий сутни қайта ишлаш тармоғида ўндан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари тайёрланяпти. Кунига 3 тоннадан зиёд сут қайта ишланиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда.
Фермер хўжалигига яқинда Туркиядан озуқа базаси ва қорамол парвариши учун замонавий технология келтириб ўрнатилди. Германиядан эса 132 бош зотдор қорамол олинди.
Хўжаликда яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. 2 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш лойиҳаси 2018 йилнинг учинчи чорагида тўла қувват билан ишга тушади. Йилига 4 минг тоннадан ортиқ сут, 150 тонна гўшт, 6 минг тонна сут маҳсулотлари қайта ишланади.
— Президентимиз вилоятимизга ташрифи давомида бизнинг лойиҳа билан ҳам танишиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш борасида зарур тавсиялар берди, — дейди «Шукурдавлат» фермер хўжалиги раҳбари Шукрулло Сайдуллаев. — Айни кунларда мазкур лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлаб юбордик. Ўзим Германия, Туркия каби давлатларда бўлиб, чорвачилик йўналишидаги илғор тажрибалар билан танишдим. Бу фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги тармоқларни ишга туширишга ёрдам бермоқда.
Таъкидлаш жоизки, қишлоқларда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари сони кўпаймоқда. Аҳолига сут, гўшт маҳсулотлари етказиб беришга салмоқли ҳисса қўшаётган бундай фермер хўжаликларида қишлоқ одамлари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔365
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил