Даромад манбаи      Бош саҳифа

ИССИҚХОНАДА  ПОМИДОР  ВА  КЎЧАТ  ЕТИШТИРИШ

Ёпиқ шароитда помидор ва унинг кўчатини етиштириш томорқачидан яхшигина агротехник билимни талаб этади. Қишда иссиқхоналардан даромад олишни йўлга қўйган омилкор юртдошларимиз ҳам кўп. Хўш, энергия тежовчи иссиқхоналарда помидор ва кўчатлар етиштиришнинг қандай сир-синоати бор?

ИССИҚХОНАДА  ПОМИДОР  ВА  КЎЧАТ  ЕТИШТИРИШ

Бир гектар майдонга етадиган кўчат олиш учун 25-30 мингта уруғ керак бўлади. Кўчат етиштириш учун яхши чириган гўнг тупроқ билан 5:1 нисбатда аралаштирилади. Тез униб чиқиши учун нам тупроққа экилади, иссиқлик меъёри 24-26 даража бўлиши лозим. Уруғ экиб бўлингач, устидан чириган гўнг, қипиқ аралашмаси билан қопланади. Уруғлар эса, 5-6 кунда ердан униб чиқади.

Ниҳолларда 1-2 тадан чинбарг пайдо бўлгач, 10x10 сантиметр катталикдаги озиқали тувакчаларга кўчириб ўтқизишдан бир сутка олдин улар қондириб суғорилиши лозим. Шундай қилинса, уларни осон кўчириб олиш мумкин.

Юқори сифатли кўчатнинг 8-9 тадан барги бўлиши керак. Кўчатларни парваришлаш даврида касалланганлари, ўсишдан ортда қолган заифлари олиб ташланади.

Кўчат тайёрлаш муддати: кузги-қишки мавсум — сентябрь; қишки-баҳорги мавсум — ноябрь-декабрь; ёзги-кузги мавсум — июнь ҳисобланади.

Кузги-қишки мавсумда иссиқхоналар учун уларни кўчатхоналарда тайёрлаш тавсия этилади. Помидор кўчатлари аввалдан суғорилган эгатларга экилиб, суғорилади, 4-5 кундан сўнг яна суғорилади. 15-20 кундан кейин эса кўчатлар ипга тортилади ва ўсимлик атрофи чопиқ қилинади, минерал ўғитлар солиниб, суғориш давом эттирилади. Кейинчалик помидор ўсимлигига шакл берилади, асосий поя қолдирилиб, бачкилари чилпиб турилади.

Помидор ёруғликка жуда талабчан. Декабрь-январь ойларида ёруғлик етишмаслиги натижасида чангдонларда чанг ҳосил қилиш камаяди. Шу туфайли қишки-баҳорги ўсув даврида мева тугиши жуда суст кечади. Ҳаво намлиги эса, 60-70 фоиз атрофида бўлиши лозим. Меъёридан ошиб кетиши ўсимликларда мева тугиш ёмонлашиши ва уларнинг турли касалликлар билан зарарланишига сабаб бўлади.

Иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати ҳам шунга мос ҳолда ушлаб турилиши лозим. Ноябрь-декабрь ойларида кундузи ҳаво очиқ бўлганида 20-23°С ва кечқурун 15-17°С, тупроқ ҳарорати эса 17-18 даража бўлиши лозим. Терим тугашига бир ой қолганда ўсимликнинг ўсиш нуқтаси чилпиб ташланади. Шунда мевалар тез пишиб, ҳосилдорлик ҳам ошади. Ҳарорат кечалари 14°С дан паст бўлганда чангдон ўсмайди ва мева тугиш бўлмайди, ҳарорат 33-35°С дан юқори бўлганда ҳам чангдонлари стерилланиб, мева тугиш жараёни кечмайди. Ҳаво ҳароратининг меъёрда бўлиши помидордан иссиқхонада юқори ҳосил олишни таъминлайди. Иссиқхонага намлик ва иссиқликни ўлчайдиган асбоб ўрнатилиши шарт.

Кўчат экилгандан сўнг маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда намликка қараб суғориш тавсия этилади. Иссиқхонада помидор икки хил усулда суғорилади: ариқдан ва томчилатиб.

Помидор бутун вегетация даврида шароитга қараб 6-12 мартагача суғорилади. Ҳар суғоришдан кейин то мева қилгунга қадар пушталарини юмшатиб туриш керак.

 «Энерго-тежамкор иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қўлланма»дан




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар