Даромад манбаи      Бош саҳифа

БАЛИҚ БОҚИШНИНГ БИР ҲИКМАТИ

Балиқ гўшти — ёшу қари бирдек севиб истеъмол қиладиган мазали таом. Парҳезбоп балиқ гўштини ҳозир бозор расталаридан истаганча топиш мумкин. Бу юртимизда балиқчилик соҳаси кундан-кунга ривожланиб бораётганидан далолат.

БАЛИҚ БОҚИШНИНГ БИР ҲИКМАТИ

Балиқчилик билан шуғулланаётган ишбилармонлар нафақат элимиз дастурхони тўкин бўлишига ҳисса қўшмоқда, балки балиқ етиштиришдан мўмай даромад ҳам олмоқда. Бекободлик Мавлуда Умирова ҳам ана шундай тадбиркорлардан бири.

— Балиқчиликни 2008 йилда бошлаганмиз, — дейди тадбиркор опа. — Дастлаб, туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилдик. Тегишли ҳужжатларни олганимиздан сўнг уйимиз яқинидаги кўлда балиқчилик фермасини ташкил этдик. Кўл атрофини тозалаб, балиқлар яхши ривожланиши учун қулай экомуҳит яратдик. Ўз маблағимиз ҳисобидан бир неча турдаги чавоқлар келтириб, кўлга қўйиб юбордик.

— Тадбиркорликни йўлга қўйишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Қийинчиликлар ҳам бўлгандир?

— Тадбиркорликни осон иш, демаган бўлардим. Кўп меҳнат қилишга, югуриб-елишга, айрим ишларда таваккал қилишга тўғри келади. Аввало сабр, турли қийинчиликларни енгиш учун матонат зарур. Баъзан маблағ билан боғлиқ муаммоларга дуч келганмиз, гоҳо балиқлар парваришида хатоликлар бўлган. Аммо сабр билан, бутун оила бир ёқадан бош чиқариб, барчасини енгиб ўтдик. Ҳозир балиқларнинг тўда-тўда бўлиб сузиб юрганини кўрганда қувониб кетамиз.

— Тез орада маҳсулотингизни бозорга олиб чиқсангиз керак?

— Кўлдаги балиқлар яхши ўсган бўлса-да, ҳали боқувда. Келаси йилда бемалол сотувга чиқарса бўлади. Бир нечта фирма билан шартнома тузиш арафасидамиз. Ички бозорни ҳам балиқ билан таъминлаш ниятидамиз. Қисқаси, 2018 йилнинг ўзида тахминан 30-40 тонна балиқ топширишимиз мумкин.

— Балиқларни қандай парваришлаяпсиз?

— Балиқларни табиий шароитда, табиий озуқалар ёрдамида ўстиришга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, бошида бир муддат омихта ем бериб боққанмиз. Бироқ ҳозир мутлақо бошқача шароитда ривожланишяпти. Фикримча, балиққа ҳам меҳр керак. Илк олиб келинган балиқлар жуда майда ва эътиборга муҳтож бўлади. Қанча яхши парвариш қилсанг, шунча тез ва соғлом ўсади. 

— Ҳозир кўлда балиқларнинг қандай турлари бор?

— Амур, зоғорабалиқ, илонбош, оқ дўнгпешона каби балиқлар боқилмоқда.

— Фаолиятни кенгайтириш ҳақида ҳам ўйлаётган бўлсангиз керак?

— Яқинда тандирда балиқ пишириб сотиладиган кичикроқ ошхона очдик. Таомимиз манзур бўлмоқда. Оилавий келиб, ҳам табиат қўйнида дам олиб, ҳам овқатланиб кетувчилар сони кун сайин кўпаймоқда. Олинган даромад ҳисобидан чор-атрофни оилавий дам олиш масканига айлантириш ниятидамиз. Шунингдек, келгусида паррандачилик ва қорамолчилик билан ҳам шуғулланмоқчимиз.

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар