Экология      Бош саҳифа

ЯРОҚСИЗЛАРИ СОТУВДАН ОЛИБ ҚОЛИНДИ

Тадбиркор учун вақт тиллага тенг. Ҳужжат ишларини битириш учун қайсидир идорага зир қатнаш унга кўп зарар етказади. Ишбилармонларнинг ана шу оғирини енгил қилиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг расмий веб-сайтида «Онлайн маслаҳат» рукни очилди. У орқали тадбиркорлар барча саволларига атрофлича жавоб олиб, қимматли вақтини тежамоқда.

ЯРОҚСИЗЛАРИ СОТУВДАН ОЛИБ ҚОЛИНДИ

— Аҳоли ҳамда тадбиркорларга стандартлаштиришга доир хуқуқий ҳужжатлардан монеликсиз ва бепул фойдаланиш мақсадида агентликнинг расмий веб-сайтидаги «Стандартларни қидириш миллий тизими» ахборот тизимида жами 19 мингдан ортиқ стандартларнинг электрон нусхалари жойлаштирилди, — дейди «Ўзстандарт» агентлиги Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази директори Шуҳрат ИБРАГИМОВ. — Энди ­portal.standart.uz Давлат корхонаси портали орқали сертификатлаштириш идоралари иш фаолияти автоматлаштирилади. Ушбу портал кўмагида маҳсулотларга берилаётган сертификатларнинг электрон базаси шакллантирилиб борилади. Энг асосийси, мазкур дастур кўмагида тадбиркорлар маҳсулот сертификатининг ҳаққонийлигини текшириб олиши мумкин.

— Ҳозирга қадар нечта хизмат тури жорий этилди?

— Айни пайтгача олтита хизмат турини жорий этишга улгурдик. Дейлик, маҳсулот сифатли тайёрланиб, пойтахтда савдога чиқарилди. Бироқ шу турдаги маҳсулот эса, вилоятда сифатсиз, жаҳон стандартларига номувофиқ тарзда ишлаб чиқарилади. Бу эса, ўз навбатида, харидорнинг ўринли эътирозига сабаб бўлади. Шунда унинг асл сабаби ўрганилади. Маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорга бепул амалий кўмак берилади. Натижада тайёрланаётган маҳсулотнинг сифати бирмунча яхшиланиб, уни экспортга чиқариш мумкин бўлади. Бундан ташқари, агентлик томонидан мобиль телефонларга мўлжалланган «Менинг стандартим» дастури ҳам ишлаб чиқилмоқда. Ушбу дастур ёрдамида аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун «Ўзстандарт» агентлигининг барча интерактив хизматларидан фойдаланиш, агентлик бош директори виртуал қабулхонасига мурожаат юбориш ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ­штрихли коди орқали маълумот олиш ва унинг сифатига баҳо бериш каби қатор имкониятлар яратилади.

— Бозорларни айлансангиз, сифатсиз, стандарт талабларига мутлақо жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотилаётганига ҳам гувоҳ бўласиз. Бунинг сабаби нима?

— Масалан, 2017 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 2 миллиард сўмлик колбаса, сосиска, сут маҳсулотлари сифат талабларига жавоб бермагани сабабли сотувдан олиб қолинди. Агар ўша маҳсулот харидор қўлига етиб борганда нима бўларди? Бунинг асл сабаби айрим «учар»лар мўмай даромад орттириш илинжида иш тутиши билан боғлиқ. Ана шу ҳолат инобатга олиниб, 2019 йилга қадар барча маҳсулотларнинг сифати, қадоқланиши, ёрлиқланишига эришишга хизмат қиладиган механизм ишлаб чиқилиб, жорий этилмоқда.

 

Улуғбек АКТАМОВ,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар