Кредитлар узоқ муддатга ва каттароқ ишни амалга ошириш учун берилишига ўрганиб қолганмиз. Бироқ жаҳон амалиётида қисқа муддатга, кундалик харажатлар учун ҳам кредитлар борлигидан хабарингиз борми? Хўш, бу амалиёт бизга кириб келганми?
— Мижозларимиз пулга муҳтож бўлиб қолганда 500 минг сўм миқдоргача тезкор кредит беришимиз мумкин, — дейди «Агробанк» АТБнинг пластик карталар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Зафаржон МАМАЖОНОВ. — Ушбу кредитни қайтариш муддати бир ой. Фақат кредитга фоиз қўшиб тўланади.
— Шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловларини тез ва қулай амалга ошириш имконияти яратилди, деб эшитдик. Шу тўғрими?
— Молия муассасамиз томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида янги хизмат тури — NFC (қисқа масофадан тўлов) карталар жорий этилди. Энди у орқали шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақи тўловларини тез ва қулай амалга ошириш мумкин. Шу кунга қадар 30 мингта ана шундай карталар ва 300 дона терминал келтирилган. Ушбу карталар Андижон вилоятида синовдан ўтказилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Ҳозирга келиб, бу тажрибани республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш кўзда тутилган.
— Кундалик эҳтиёж учун ишлатиладиган пластик карта неча йил амал қилади?
— Энди пластик карта беш йил муддат билан муомалага чиқариладиган бўлди. Илгари бу вақт уч йилни ташкил этарди. Вақт етгач, пластик карта янгисига алмаштириб берилади.
— Таълим кредити бериш ваколати банкларнинг ўзига берилган. Бироқ шунга қарамай, ушбу кредитни олишда қатор қийинчилик ва сансалорликка дуч келинмоқда. Бунинг асл сабаби нимада?
— Банкимизнинг ҳудудларда 178 та филиали мавжуд. Вилоятлардаги бошқармаларда ҳам таълим кредити бериш йўлга қўйилган. Масалан, 2016-2017 ўқув йили давомида 10 минг нафар талабага зарур миқдорда таълим кредити ажратиб берилди.
— «Мобиль-савдо», деб номланган янги хизмат тури ҳақида маълумот берсангиз.
— Ушбу хизмат тури жорий этилганига ҳали кўп вақт бўлмади. Мазкур хизмат чакана савдо ва пулли хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчилар мобиль телефонлари орқали харид қилинган товарлар учун тўловларни «Агробанк» хизматига уланган тарзда амалга ошириш имкониятига эга. Мижозларнинг 1,5 миллион нафари бугунги кунда масофавий хизматдан фойдаланмоқда.
«Оила даврасида» мухбири
Улуғбек ЖУМАЕВ
ёзиб олди.
Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин
🕔15:02, 11.06.2026
✔78
Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.
Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
🕔16:58, 04.06.2026
✔96
«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.
Батафсил
Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта
🕔16:49, 04.06.2026
✔123
Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил