Оила хуржун      Бош саҳифа

КЕЛИШУВ

Қобил ГАИ хуноб бўлди. Мана, соат ўн бирга қараб боряптики, бирорта ҳайдовчи қоида бузай демайди. Аксига олиб, бугун институтда ўқийдиган ўғлининг имтиҳони бор.

КЕЛИШУВ

Пешинга комиссия учун «обед»га у-бу нарса ташкил қилиши керак. Қани энди бирор ҳайдовчи палакат босиб тезликни оширса ёки «перегруз» қилса-ю, шофёр «Кечирасиз, акажон», деб техпаспортнинг ичига…

Оч қоринга овқат ҳақида ўйлаш ёқимли бўлганидек, Қобилвой ҳам шу ўйлар таъсирида ютиниб қўйди. Кейин эса диққат бўлиб, у ёқ-бу ёққа юрди, чекди, ҳатто йўлга орқасини ўгириб, ҳайдовчилар сезмайдиган бўлиб ҳам турди.

Ниҳоят, узоқдан машина қораси кўринди. Қобилвой қўлини соябон қилиб уловнинг маркасини аниқ кўрди-да, хотини ўғил туққандек, қувониб кетди: «Есть, «Запарожец». Машина яқинлашгач ҳуштак чалиб, таёғи билан йўл четини кўрсатди.

Назоратчи кўп йиллик тажрибасидан яхши билади: кўримли машинадан фойда йўқ. Унақаларнинг ё ўзи катта бўлади ёки катталардан таниши бор. Агар билиб-билмай шулардан бирортасини тўхтатиб қўйса, куни бошлиқнинг хонасида ҳисоб бериш билан ўтади.

— ОблГАИдан Қобил ГАИ, — назоратчи ҳайдовчига эҳтиром кўрсатди. — Ҳужжатларингиз!

Ғаладондан олиб берилган қоғозларни синчиклаб варақлаган назоратчи ўзи «ахтаргани»ни тополмади шекилли, хўмрайиб сўз қотди:

— Қоидани буздингиз, ака, баённома тузамиз. Тезликни оширдингиз.

— Э-э, бошлиқ, ахир, минг уринганда ҳам бу машина олтмишдан ошмайди-ю, — деди ҳайдовчи ҳайрон бўлиб.

— Бошни қотирманг, барибир қоида бузгансиз. Ҳеч бўлмаса… Ҳа, дарвоқе, машинангиз эски «Запарожец» экан. Бунақаларнинг экологияни қанчалик заҳарлашини биласизми ўзи?

Қобил ГАИ билимдонлик қилгани сайин, суҳбатдошининг шамани тезда илғамаслигию бефаросатлигидан сиқилиб борарди.

«Ҳе, ўл-а, — деди ичида. — Одамни шунча гапиртиргандан кўра, киссага қўлни оборсанг бўлади-ку?! Нима қиласан, мени ҳам, ўзингни ҳам овора қилиб».

Шунда ҳайдовчи бармоқлари билан чўнтагидан ниманидир излаётганини кўриб, ичдан қувониб кетди. Аммо чўнтакдан кутгани эмас, рўмолча чиққанини кўргач, ҳафсаласи пир бўлди.

«Йўқ, энди ростдан ҳам баённома тузишга тўғри келади», ўзича аҳд қилди назоратчи. Лоақал бошлиқларга ҳалол ходим эканини шу орқали кўрсатади…

Шу аҳд билан Қобил ГАИ қоғозни қоралай кетди ва қовоғини солган кўйи варақни машина эгаси томон сурди:

— Ўқиб, қўл қўйинг!

— И-е, бошлиқ, саводдан ҳам бор экан-ку! Фамилиям Замбуров эмас, Зокиров!..

Ҳайдовчининг пичинги уни сескантириб юборди. Шундай бўлса-да, вазиятдан чиқишга уриниб, қаршисидаги кишига дўқ аралаш сўз қотди:

— Саводим билан нима ишингиз бор? Шошганда бўлади-да. Беринг, тузатай.

Назоратчи ҳайдовчи фамилиясини тузатгандек бўлди.

— Э-э, яшанг! — баённомани қўлига оларкан «Запорожец» эгаси ўзини тўхтатолмай кулиб юборди. — Бир сўзнинг ичидаги ҳарфларни жойига қўёлмаяпсиз-у, кўчада тартибни қандай эплайсиз? Назоратчилик гувоҳномасини қандай олгансиз? Баённомани сиз менга эмас, мен сизга тўлдиришим керак экан. Ҳа, майли. Мана, айнан имзонгиз турибди. Шу ҳам етар. Бошлиғингиз олдида яхшигина далил бўлади. Сўрайлик-чи, саводсиз кишиларни масъул вазифага қўйиш тўғримикан?!

Суҳбатдошининг сўзларини ҳазилга йўйиб турган Қобил ГАИ аҳвол жиддийлигини тушунди. Қоғозни қайтариб олиш учун аввалига сиёсат қилиб кўрди. Бўлмади. Илтимосга ўтди. Фойдаси йўқ. Охири ялинди.

— Илтимос, акажон. Бошлиққа борманг! Бола-чақамнинг ризқи қийилади-я. Ўзи яқинда бир ҳўкизимни сотиб, ишга қайта тиклангандим. Илтимос…

Ниҳоят, узоқ музокаралардан сўнг томонлар келишиб олишди. Унга кўра, баённома қоғози ҳайдовчида турадиган, назоратчи эса бундан буён уни йўлда кўрса ҳам, кўрмаганга оладиган ва… имлони яхшилаб ўрганадиган бўлди.

 

Акбар РУСТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар