Даромад манбаи      Бош саҳифа

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, аҳоли манфаатини ҳимоя қилади

Назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритишида муҳим восита саналади.

Аммо сир эмаски, ҳозирги пайтда айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобланадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини камайтириш, нақд пул тушумини банкка топширмасдан яшириш мақсадида харидорларга назорат-касса машинаси чекини бермаслик, уни носоз ҳолатга келтириш, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш орқали амалга оширилган товар айланмалари тўғрисидаги маълумотлар кўп ҳолларда сохталаштирилмоқда.

Йирик савдо нуқталарида товарлар ҳисобини юритиш, харидорларга назорат-касса машинасидан чек бериш ягона компьютер тизими орқали амалга оширилиши сабабли улардаги нақд пул тушумлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги кафолатланмаган. Нақд пул тушумларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари жуда кўп вақт талаб этиладиган хронометраж тадбирларга мунтазам равишда жалб қилинмоқда.

Шу сингари муаммоларга барҳам бериш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги «Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжат соҳадаги ишлар сифатини янада юксалтириш, ҳисоб-китобни тезкор амалга ошириш ва тизим назорат функциясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 500 тадан 1000 тагача бўлган онлайн назорат-касса машинаси тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилади. 2018 йил 1 июлидан ушбу ҳудудлардаги юридик шахслар, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб эса барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтказилади.

Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси билан касса чекидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига автоматик тарзда онлайн узатиш тизими йўлга қўйилади. Натижада республикада марказлашган электрон маълумотлар базаси яратилади ва назорат-касса машиналаридан фойдаланмаётган савдо шохобчалари онлайн аниқланиб, уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш имкони яратилади. Шунингдек, онлайн назорат-касса машинаси орқали харидорга берилган чеклар ҳақидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, тушум суммасини камайтириш, рўйхатдан ўтмаган назорат-касса машинасидан фойдаланиш, бузиш ёки иккиламчи бухгалтерия юритиш каби салбий ҳолатларга чек қўйилади.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатилиши, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни бу тарзда амалга ошириш механизми, шак-шубҳасиз, соҳага замонавий ахборот технологияларини татбиқ этишни янги босқичга кўтаради. Тадбиркорлик субъектларининг нақд пул тушуми билан боғлиқ фаолиятига аралашиш ҳамда турли назорат тадбирлари ўтказишни камайтиради.

Абдували МАХАМАТОВ,

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар