Даромад манбаи      Бош саҳифа

БУНДАЙ ЕРЛАР ҚАЙТАРИБ ОЛИНАДИ

Бир фермер танишим бор, тўрт йил муқаддам ер олганди. Бироқ суғориладиган ерининг бир қисми шундоқ қаровсиз қолган: тикан, ажриқ босиб ётибди.

БУНДАЙ ЕРЛАР ҚАЙТАРИБ ОЛИНАДИ

Заранг эмас, яхшигина ҳосил олса бўладиган ер. Сабабини сўрасам, ўзининг бу борада режаси бор эмиш! Орамизда ҳатто, ўз хусусий томорқасини ҳам ташландиқ ҳолга келтириб қўядиганлар топилади.

Ер ва сув ресурсларининг чеклангани, аҳоли сонининг доимий ўсиб бориши ерга нисбатан тежамкор муносабатда бўлиш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, ердан қандай фойдаланган ютади? Ер тузиш ва ер мониторинги ҳақида нималарни биламиз? Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, шўрланишини камайтириш борасида қандай чора-тадбирларни амалга ошириш лозим?

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда  мазкур масала хусусидаги саволларга «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Ердан фойдаланиш ва ер тузиш бошқармаси бошлиғи Аваз АЛИМОВ  жавоб берди.

— Аввало, ер тузиш иборасига тушунча берсангиз...

— Ер тузиш — ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади.

— Ер кадастри нима?

— Давлат ер кадастри ернинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидир.

— Ер майдонлари ва ресурслари битмас-туганмас эмас. Ундан қандай оқилона фойдаланиш мумкин?

— Ер оқилона фойдаланиш талаб этиладиган умуммиллий бойликдир. У давлат томонидан муҳофаза қилинади. Бу борадаги асосий вазифамиз ҳозирги ва келажак авлод манфаатини кўзлаб, ердан илмий асосланган тарзда оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

— Хусусий томорқаларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш учун нималар қилиш лозим?

— Тупроқ унумдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири ишлов беришни тартибга тушириш, уни минималлаштиришдир. Шунингдек, маҳаллий ўғитлардан тўғри ва ўрнида фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, минерал ўғитлар самарадорлигини ошириш талаб этилади. Негаки, органик ўғитлар ўзида барча асосий озиқа унсурларини сақлайди. Масалан, ярим чириган гўнг таркибида 0,5 фоиз азот; 0,25 фоиз фосфор ва 0,6 фоиз калий бўлади. Гўнг ва маҳаллий ўғитларни қўллаш натижасида тупроқнинг тузилмаси ва ҳолати, сув-ҳаво режими яхшиланади. Тупроқда етарли намлик ва озиқ моддалар, мақбул агрофизик ва микробиологик тартиб сақлангандагина экин яхши ривожланади ва мўл ҳосил беради.

— Унумдорликни оширишда оралиқ экинларнинг фойдаси қандай?

— Фойдаси катта. Кузда оралиқ экин сифатида анғизга аралаштириб ва алоҳида жавдар, нўхат, хантал ва бошқа дуккаклилар, сули, шунингдек, қоплама беда экиш тавсия этилади. Тупроқ унумдорлигини сақлашда минерал ва органик ўғитлар, компостлар қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ.

— Ернинг шўрланиш даражаси қандай аниқланади?

— Шўрланганлик даражаси тупроқдаги зарарли (заҳарли) ва сувда осон эрувчи тузларнинг умумий миқдорига қараб аниқланади. Мамлакатимизда мелиоратив ҳолати ёмон ерларнинг кўп қисми тупроқ шўрланиши билан боғлиқ. Тупроқнинг шўрланиш даражаси унинг тузли кимёвий таркиби, шўр қатламнинг жойлашиш чуқурлиги ва ерости сувларининг чуқурлиги билан фарқланади. Тупроқ шўрланиш даражаси бўйича — кучсиз, ўртача, кучли ва жуда кучли гуруҳларга бўлинади.

Мутахассисларнинг айтишича, ернинг шўрланиши ҳосилдорликни 80 фоизгача камайтиради.

— Шўрланган ерларга қандай экинлар экиш тавсия этилади ва аксинча, тавсия этилмайди?

— Шўрланган ерларга беда экишни жорий қилиш тавсия этилади. Ернинг шўрини камайтиришда ширинмия (лакрица) ўсимлигини экиш ҳам яхши самара беради. Бу кўп йиллик ўсимлик бўлиб, 3 йил давомида тупроқ таркибидаги заҳарли тузларнинг сезиларли камайишига ёрдам беради.  

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔95

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 95    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 568    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар