Фориш туманида ўтган йили 7 минг 725 тонна балиқ овланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 8 минг тоннадан ошириш режалаштирилган.
Балиқчилик хўжаликлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани тармоқда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар имкониятларини кенгайтирмоқда. Айни пайтда туманда балиқчилик билан шуғулланаётган хўжаликлар сони 54 тага етди.
— Ўтган йили 110 тонна балиқ етиштирдик, — дейди «Sultonbek baliq» хусусий корхонаси раҳбари Шербек КАМОЛОВ. — Мамлакатимизда балиқчилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, имтиёзли кредитлар ажратилаётгани туфайли ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳам, истеъмолчилар талаби ҳам кўпаймоқда. Бу йил «Ипотекабанк» туман филиалидан олинган 200 миллион сўм кредит эвазига сунъий ҳавзамизни янада кенгайтирдик. Йил охиригача балиқ етиштириш ҳажмини 250 тоннага етказиб, 1 миллиард 625 миллион сўм даромад олишни мўлжалламоқдамиз.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил