Экология      Бош саҳифа

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

Эътироф ва рағбат кишини янги марралар сари етаклайди. Айниқса, ёшларга кўрсатилган эътибор ўз самарасини кўрсатиши аниқ. Шу мақсадда давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ватанпарвар ёшларни рағбатлантириб бориш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи махсус мукофот таъсис этди. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш ниятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси Гулчеҳра АШУРОВАга мурожаат қилдик.

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ ҚАТОРИДА БЎЛИШ УЧУН...

— Мукофот ёшларга қандай йўналишлар бўйича берилади?

 — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти Давлат ва жамият бошқаруви соҳасида «Йилнинг энг яхши ёш депутати», «Йилнинг энг яхши ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари», «Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари», «Йилнинг энг яхши вилоят кенгаши раиси», «Йилнинг энг яхши туман (шаҳар) кенгаши раиси», «Йилнинг энг яхши ёшлар масалалари бўйича МФЙ раиси ўринбосари», «Йилнинг энг яхши ёш маҳалла посбони» номинациялари бўйича (7 та);

Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш фермери», «Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди», «Йилнинг энг яхши ёш ишчиси», «Йилнинг энг яхши фидойи ёшлар ­отряди аъзоси» номинациялари бўйича (5 та);

Фан-таълим ва ижтимоий соҳада «Йилнинг энг яхши ёш олими», «Йилнинг энг яхши ёш дастурчиси», «Йилнинг энг яхши ёш ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши талабаси», «Йилнинг энг яхши ўқувчиси», «Йилнинг энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси», «Йилнинг энг яхши «Камалак» сардори» номинациялари бўйича (7 та);

Санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасида «Йилнинг энг яхши ёш режиссёри» (театр ва кино йўналиши бўйича), «Йилнинг энг яхши ёш актёри» (театр ва кино йўналиши бўйича), «Йилнинг энг яхши ёш қўшиқчиси» (мумтоз қўшиқ, опера ва эстрада йўналиши бўйича), «Йилнинг энг яхши ёш бастакори», «Йилнинг энг яхши ёш ижодкори» (назм ва наср йўналиши бўйича), «Йилнинг энг яхши ёш журналисти», «Йилнинг энг яхши ёш рассоми», «Йилнинг энг яхши ёш дизайнери», «Йилнинг энг яхши ёш спортчиси» номинациялари бўйича (14 та) тақдирланади.

— Номзодларни танлашда кўпроқ қандай жиҳатларга эътибор қаратилади?

— Мукофотни беришда ёшлар фаолият кўрсатаётган соҳадан келиб чиқиб, йил давомидаги иш самарадорлиги, тизим ёки соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, ўз соҳасига киритган инновацияси, фаолияти орқали давлат ва жамият ҳаётига келтирган амалий фойдаси, шунингдек, меҳнатсеварлиги, фидойилиги, интизоми, иқтидори, жамоат ишларидаги фаоллиги, давлат ва халқаро миқёсда эришган ютуқлари соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан ­эътироф этилганига эътибор қаратилади.

— Танловда кимлар қатнашиш ҳуқуқига эга?

— Мукофот Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда мамлакатимиз ривожи йўлида жонбозлик кўрсатаётган чет эл фуқароларига берилади.

— Танловга қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?

— Мукофотга номзодларни вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари кўрсатади, тавсияномалар ҳамда номзод фаолиятига оид ҳужжатлар тақдим этилади.

Мукофотга талабгорлар бўйича тавсияномалар қабул қилиш бошланиши тўғрисидаги билдириш мукофотлар бериладиган муддатдан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ҳамда ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан бир ой давомида қабул қилинади.

— Ғолиблар қай тарзда тақдирланади?

— Мукофот совриндорларига энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва махсус диплом топширилади.

Мукофот совриндорлари ҳар йили декабрь ойида тантанали равишда тақдирланади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔23

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 23    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар