Оила хуржун      Бош саҳифа

КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

Бир неча номдаги китоблар нашр этилиб, икки ойдан бери омборхонада ётибмиз. Ҳеч ким китоб дўконларига олиб кетмайди. Нега дейсизми? Муаллифларимиз билан босмахона директори иқтисодий масалалар бўйича келишмаётган эмиш.

КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

Қолган пулни тўламасаларинг, бир дона ҳам китоб бермайман, дебди. Муаллифларимиз бизни олиб кетиш учун ҳомий қидираётганга ўхшайди. Майли, сичқонга ем бўлмасдан бурун олиб кетишса бўлди. Сиз китоблар нима ҳақда ёзилгансиз дейсизми? Мана, мен — «Қошиқ», ёнимда эса «Санчқи» деган китоб ётибди. Нариги бурчакда «Фонограмманинг қўшиқчиликдаги ўрни», ҳу анавунда «Раис шоир» деган китоблар.

Шахсан ўзим китобхон қўлига тегармиканман, саҳифаларимни варақлаб кўришармикан, деган хавотирдаман. Чунки мен ўқишли китоб бўлмадим. Мени муаллифнинг ўзи ёзгани йўқ. У қайсидир мухбирга пул бериб ёздирди. У ҳам чала-чулпа. Ҳамма саҳифам пойинтар-сойинтар сўзлар билан тўла. Устига-устак, ғиж-ғиж хато.

Муаллифларимиз директор билан келишди, шекилли, «Дунё» китоблар дўконига келтирилдик. Бизларни янги китоблар бўлимига жойлаштиришди. Бу ер чиройли ва озода экан. Қанча ётсанг ҳам чанг босмайсан. Китоб танлаётганларнинг кўплигини кўриб, ҳамма китобхон бўлганми, дейсиз. Энди бизларниям сотиб олишади, деб севингандик. Янглишган эканмиз. Бирорта китобхон ҳеч биримизни қўлига олиб варақлаб кўрмади.

— Куюнма, — деди «Санчқи». — Айб аслида муаллифларимизда. Биз ҳақимизда китоб ёзишнинг кераги йўқ эди. Қошиқ ва санчқи ишлаб чиқарадиган завод директори Дарё Тошқинбоев ёзиб, ишчиларига сотган экан.  Бизлар «китоб бизнеси» қурбонига айландик. Нархимиз баланд. Баҳомизга лойиқ эмасмиз!

— Ундай бўлса, нархимизни туширишсин!

— Туширишгандаям сотиб олишмайди. Саҳифаларимиздан бирор бир маънавий озиқ оладиган нарсанинг ўзи йўқ. Нариги бўлимга қара, яхши китобларни сотиб олишяпти.

— Ҳамма ҳам сотиб олаётгани йўқ. Нархи қимматлигидан жойига қўйишмоқда. Нархи баланд китобни чўнтак кўтармайди, афиналиклар тўғри айтган экан: «Китобхонни чўнтаги шўр бўлади», деб.

— Сен ҳам ўзинг ҳақингда гапириб бер, — деди «Санчқи» «Раис шоир» китобига.

— Нима ҳам дейман. Менинг китоб бўлиб дунёга келишим худди қўзиқорин пайдо бўлганидек бўлди. Раис нафақага чиққач, шоир бўлишни истаб қолди. У қатор-қатор сўзларни ёзиб, шоир Ўлмас Чўкмасга берди. У ҳам пулини олиб, чала-чулпа шеър шаклига келтирди. Аммо шеърларидан бирор маънини англаш қийин. Менинг номимни ўқишлари билан қўлларига ҳам олмай ўтиб кетишади. Яна раис китобини мақтаб юрганига ўлайми?

— Қўявер, шоирнинг ўз шеърини мақташи ҳозир тухум қўйган товуқни қақағлашига ўхшайди.

— Хўш, сени нега олишмаяпти? — деди «Санчқи» «Фонограмманинг қўшиқчиликдаги ўрни» китобига.

— Фонограмма халқимиз ҳиқилдоғига келди. Мен ҳақимда китоб ёзиш ақлга сиғмайди. Фонограмма фақат хиргойичиларнинг халоскори, холос.

— Йўқ. «Соқов» қўшиқчиларнинг халоскори, дегин. Сен ҳам бизнес учун ёзилган китобга ўхшаб турибсан.

Мана, дўконга келтирилганимизга ҳам олти ойдан ошди. Бир дона ҳам сотиб олишмади.

— Тақдиримиз шундай экан, начора, — деди «Санчқи». — Ҳой, анавуни қара, китобларни йиғиб, олиб кетишяпти.

— Бизни ҳам энди бу ерда қолдиришмайди. Чунки янги-янги китоблар келтириляпти. Бизни бирор кутубхонага олиб бориб ташлашади.

— Қаерга ташлашса ҳам бизни ҳеч ким ўқимайди.

— Мактабларга олиб бориб ташлаши мумкин. Ахир, ўқувчилар ҳам қошиқ ва санчқи ушлашни ўрганиши керак-ку!

— Ҳой, қанақа китобсан ўзи?! Қошиқ билан санчқи ушлашни оналар болаларига болаликдан ўргатишади. Мактаб директори бизни жой ўғирлайди, деб кутубхонага ҳам қабул қилмайди.

— Ўзи бизларни қаерга олиб кетишар экан?

— Билмадим, балки носфуруш ва пистафурушларга топширишар.

— Уларга ҳам бизнинг керагимиз йўқ. Уларга чиройли-чиройли елим халтачалар тайёрлаб беришяпти.

— Кераксиз матога айланганимиздан ёниб кул бўлганимиз яхши эди.

— Қўй, унақа гапларни. Ҳеч қачон ёнмаймиз! Яхши ният қил! Илоҳим макулатурага топширишсин!

 — Топширганда нима ўзгаради?

— Биздан яна қоғоз тайёрлашади. Тайёрланган қоғозлардан инсонлар маънавий озиқ оладиган китоблар чоп этилса, ажабмас.

— Айтганинг келсин. Қайта қоғоз бўлиб, адабиётдан йироқ бўлган нўноқ  ношир, лаёқатсиз, зўраки шоир ва ёзувчилар қўлига асло тушмайлик-да, ишқилиб.

«Китоб-ул луғатайн» асосида

Барди ЖУМАНИЁЗОВ

китоблар тилини ўқиди.




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар