Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.
Одатда, кашнич янги узилган барра ҳолда ва қишда қуритиб ишлатилади ва йил бўйи истеъмол қилинади. Юртимизда унинг «Орзу» ва «Янтарь» навлари районлаштирилган.
— Кашнич совуққа чидамли бир йиллик сербарг, хушбўй ўсимлик, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Рафиқжон ҲАКИМОВ. — Ўзи ва уруғи овқатни хушхўр қилишда ишлатилади. Уруғининг ўсиши учун 5-6, кўкариб ҳосил бериши учун 15-16 даража ҳарорат етарли. Кашнич вегетация бошида секин ўсади, кейин тез ривожланади. Унинг барра баргларини 2-3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1-1,5 сантиметр танаси қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб чиқади. Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.
Ўсимлик ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 35-40 кунда ҳосили етилади. Кашничдан узлуксиз ҳосил олиш учун эртагиси февралда, ўртагиси апрелда, ёзгиси июнда, кейингилари 15 августдан 15 октябргача ва тўқсонбости қилиб 25 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда экилади.
Пол қилиб сепилганда гектарига 8-10 килограмм уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг (1 сотих ерга 150-200 килограмм ҳисобида) сепилади. Нам етарли бўлса, уруғи 5-10 кунда униб чиқади. Ўсимликнинг қисқа муддатда етилишини ҳисобга олиб, гўнг солиш билан бирга, 1 сотих майдонга 1 килограмм азотли, 1 килограмм фосфорли, ярим килограмм калийли ўғит солиш талаб этилади. Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин ерларини сийраклатиш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 8-10 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Аммо экишдан олдин уруғни тўғри танлаш керак. Экиладиган кашнич уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан холи, бошқа ўсимликлар уруғлари аралашмаган бўлиши зарур.
Шундан сўнг ер тайёрлаб олинади. Майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланиши керак. Тупроқ 20-25 сантиметр чуқурликда юмшатилади, яхшилаб текисланади.
Нурбек ҒАФФОРОВ
тайёрлади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔365
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил