Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

Фарғона вилоятида асал­аричиликнинг тобора ривожланиб бориши ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилмоқда ва тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

Вилоят асаларичилар уюшмаси томонидан соҳани янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Уюшма бугун 1 минг 200 дан ортиқ малакали мутахассисни сафига бирлаштирган. Улар оила аъзолари билан бирга 1500-2000 тагача она ари парвариш қилиб, юқори маҳсулот ва истиқболли насллар етиштирмоқда. Бундан икки йил илгари вилоят бўйича минг тоннага яқин асал етиштирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 1 минг 700 тоннадан ошириш режалаштирилган.

— Аҳолини сифатли асал билан таъминлашдан ташқари, хориждан келтирилган наслли асалариларни кўпайтириш, асалари билан чанглатиш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ҳам мақсад қилинган, — дейди вилоят асал­аричилар уюшмаси раиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Шерали ­СУЯРҚУЛОВ. — Бу соҳада илмий изланишларни кўпайтириш билан бирга, хорижий давлатлар мутахассислари билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган. Улар тажрибасини ўрганиш ва амалда кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида ёш асаларичиларга касб сирлари ва унинг илмий асослари ўргатилмоқда.

Фарғона тумани технология касб-ҳунар коллежида асаларичилик соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайдиган йўналиш ташкил этилган бўлиб, ўқувчилар ўқув марказида назарий билимини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда. Фарғоналик мутахассислар кейинги йилларда Исроил давлатидаги ҳамкасблари билан тажриба алмашишни йўлга қўйди. У ерда экинларни чанглатиш орқали сифатли асал ва юқори ҳосил олиш технологияси жуда яхши ривожланган. Бу тажриба яхши ўрганилиб, вилоятда кенг жорий этилмоқда.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар