Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТЎҚСОНБОСТИ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?

Юртимиз иқлими сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай. Суғориладиган майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, ҳар бир қарич ердан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкони мавжуд. Фақат бундан оқилона фойдаланиш керак, холос. Ҳатто, кунлар салқинлаганда ҳам тўқсонбости экинлар экиш мумкин.

ТЎҚСОНБОСТИ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?

— Тўқсонбости усулида экилган сабзавотлар уруғлари сепилган эгатлар устини чириган маҳаллий ўғит, ёғоч қипиғи билан мулчалаш ёки шаффоф полиэтилен плёнкалар ёпиш тадбирлари қўлланилади, — дейди Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Рафиқжон ҲАКИМОВ. — Бу уруғларнинг эрта кўклам барвақт униб чиқиб, ҳосилнинг 25-30 кунгача эртароқ етилишини, ҳосилдорлиги эса 15-20 фоизга кўпроқ бўлишини таъминлайди.

Кеч кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин тўқсонбости усулида экиш учун ноябрь ойи охири — декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи ва пиёз уруғлари сепилади. Аммо тўқсонбости қилиб экилганда уруғ сарфи 20 фоизгача кўпроқ бўлишини ҳам унутмаслик лозим.

Кўк пиёз

Тўқсонбости муддатда пиёзнинг маҳаллий шароитга мослашган «Истиқбол», «Зафар», хорижнинг «Манас», «Дайтона», «Леоне», «Банко» навларини экиш тавсия этилади.

Пиёз уруғи тўқсонбости усулида жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь — 15 декабрь ва шимолий вилоятларда 1 ноябрь — 1 декабрь кунларида экилади. Пиёз уруғи ҳар гектарига 18 килограммгача сарфланади.

Пиёз уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади. Баҳорда пиёзнинг бўйи 6-8 сантиметрга етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган маҳсулот ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади.

Тўқсонбости усулида экилган пиёз баҳорда майсалари кўрингандан кейин суғорилади. Биринчи сув одатда баҳорги ёғин-сочин тўхтагандан кейин берилади. Кўклам серёғин келган йилларда бу муддат апрелнинг иккинчи ярмига, ёғингарчилик кам бўлган йилларда эса апрелнинг бошларига тўғри келади.

Сабзи

Сабзининг қизил рангли маҳаллий «Зийнатли», «Фаровон», хорижнинг «Шантане-2461», «Нантская 4», «Канада», «Карсон» каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади.

Сабзи юртимизнинг жанубий вилоятларида 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь — 15 декабрь ва шимолий вилоятларда 1 ноябрь — 1 декабрда тўқсонбости усулида экилади.

Уруғ сарфи гектарига 5-6 килограммни ташкил этади. Уруғ сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Баҳорда униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтлардан тозаланади ва ягана қилинади. Сабзи икки марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади.

Тупроқнинг намлиги 70-75 фоиз бўлиши лозим. Уруғнинг униб чиқишига қиш ва баҳорда ёққан ёғингарчилик миқдори етарли ҳисобланади.

Сабзи апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки пайтларда экин ҳар 1,5-2 ҳафтада, май ойининг иккинчи ярмидан, яъни илдизмевалар жадал катталашаётганда эса ҳар 7-8 кунда суғорилади.

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар