Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЙИГИРМА СОТИХДАН ЙИГИРМА МИЛЛИОН

Мирзачўл туманидаги «Азизбек-Тоҳир» масъулияти чекланган жамиятида 20 сотих майдонда барпо этилган иссиқхонадан 20 миллион сўм соф фойда олинди.

ЙИГИРМА СОТИХДАН ЙИГИРМА МИЛЛИОН

Беш кишилик жамоа ўтган йили озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш соҳасида янги лойиҳани амалга оширишга киришган эди. Халқ банкининг 60 миллион сўм кредит маблағи ҳисобидан барпо этилган иссиқхона қисқа вақт ичида даромад келтира бошлади.

Иссиқхонага 320 туп лимон кўчати ўтқазилиб, қатор ораларига бошқа зироат турлари ҳам экилди. Хусусан, помидор, булғор қалампири, бодрингдан ҳам яхши ҳосил олинди. Бундан ташқари, турли гул кўчатлари етиштириб сотиш ҳам йўлга қўйилди.

Айни кунларда иссиқхонада чўл иқлим шароитига яхши мослашган, серҳосиллиги билан машҳур, 70 кунда етиладиган «Берта» навли помидор кўчатлари парваришланмоқда. Қишнинг дастлабки ойида илк ҳосил сотувга чиқарилди.

— Тадбиркорларнинг қўллаб-қувватланаётгани эл-юрт дастурхони янада тўкин бўлишига хизмат қилмоқда, — дейди «Азизбек-Тоҳир» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рашид МАМАТҚУЛОВ. — Кредитни лимон кўчатлари ҳосилга киргунга қадар оралиқ экинлардан олинадиган даромад ҳисобидан қоплаш имконияти ҳам мавжуд.

Шунингдек, олинаётган даромад банк кредитини сўндиришдан ташқари, фаолиятни кенгайтириш имконини бермоқда. Айни пайтда иссиқхонани янада кенгайтириш, апельсин етиштиришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар