Балиқчилик — мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири. Парҳез маҳсулотлар етиштиришни кўпайтиришга қаратилган алоҳида эътибор балиқчиликни истиқболли йўналишга айлантирди.
Наманган вилоятида айни пайтда 212 балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. Ўтган йили 177 фермер хўжалиги ва 11 бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликлар томонидан 3 минг 550 тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди. Йил давомида бозорларда балиқ маҳсулотларининг нархи барқарор бўлишига эришилди.
Хусусан, балиқ боқишнинг қафас (садок) усулини қўллаш ҳар томонлама афзаллиги билан балиқчилик хўжаликлари имкониятларини кенгайтирмоқда. Бу йил Резаксой, Эски ер, Жийдалисой сув омборларига жами 140 қафас жойлаштирилди ва уларга 350 минг дона чавоқ ташланди. Жорий йилнинг ноябрь ойида Учқўрғон туманида совуқ сувда яшовчи қимматбаҳо гулмоҳи (форель) балиғини боқишга ихтисослашган янги хўжалик ташкил этиш кўзда тутилган. Янги хўжаликда 300 янги иш ўрни яратилади.
— Кўпчилик сувга чавоқ ташлаб қўйилса бас, балиқнинг ўзи катта бўлаверади, деб ўйлайди, — дейди Чуст туманидаги балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Д.МАДАМИНОВ. — Аслида балиқчилик жисмоний меҳнат билан бирга, билим ва тажриба талаб қиладиган соҳа. Озгина эътиборсизлик оқибатида ҳам балиқлар нобуд бўлиши мумкин. 8 гектар сунъий кўлда балиқнинг дўнгпешона, оқ амур, сазан ва илонбош каби турларини боқяпмиз. Уруғлантириш жараёни икки-икки ярим ой давом этади. Бир гектар сув ҳавзасига 60-70 минг дона чавоқ солиб боқилса, 1-2 йилда тарози босадиган маҳсулот олинади. Бир ойда кўлга 6-7 тонна омихта ем ташлаймиз. Бундан ташқари, бедазоримиз бор. Балиқлар янги ўрилган беда, барра кўк ўтни иштаҳа билан ейди.
Балиқ таркибидаги оқсил, D витамини ва бошқа микроунсурлар инсон организми учун ғоят фойдали. Фосфор, олтингугурт, ванадий каби минераллар организмнинг ўсишига, тўқималар тикланишига ёрдам беради. Балиқ гўшти янги тиш ва милклар шаклланиши, юз терисининг тиниқлашиши ва соч соғломлашувида ҳам фойдали. Қондаги холестерин миқдорини назорат қилиши туфайли юрак хуружи олдини олади. Ақлий ва жисмоний қобилият ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мухтасар айтганда, балиқ нафақат яхшигина даромад келтиради, балки саломатликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Акромжон САТТОРОВ
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔365
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил