Даромад манбаи      Бош саҳифа

«ЮЗ МИЛЛИОН ФОЙДА ОЛДИК...»

Боғбон эккан ниҳолини худди фарзандидек астойдил эҳтиётлаб, меҳр бериб ўстиради. Вақтида парвариш қилади, сув, ўғит, ишлов беради. Натижа ҳам қилинган меҳнатга яраша бўлади, албатта. 72 ёшни қаршилаган паркентлик Баҳром отанинг токларга меҳри бўлакча. Тонг отди дегунча, узумзорига ошиқади.

«ЮЗ МИЛЛИОН ФОЙДА ОЛДИК...»

— Узумчилик бобомерос касб, — дейди Баҳром ота МИРВАЛИЕВ. — Дадам ток тилини яхши тушунар, қандай парваришлаб, мўл ҳосил олиш йўлларини биларди. Бизни ёнига олиб, ана шу сирларни қунт билан ўргатган. Хуллас, ёнида юриб, боғ қилишни ўргандим. Мана, 25 йилдан буён боғ қарайман, токка меҳр бериб, парваришлайман.

— Ток парваришлашда ишни нимадан бошлаган маъқул?

— Аввало, жой танлаш лозим. Шундан сўнг мақсадга қараб, токнинг сара навларидан кўчат қилинади. Ернинг ўзидаги минераллар етарли бўлмагани боис, унга бир неча йил сақланган ўғит солинади. Бу ишни кеч кузда қилиш керак. Бизда ток ерда етиштирилади. Шу боис айримларда «Ҳосил захлаб, чириб қолмайдими?», деган савол туғилиши табиий. Бунинг чораси осон. Ток ердан бир-бир ярим қарич кўтарилиб, кичик айри шохлар тираб қўйилади. Ана шунда мева яхши сақланади. Турли ҳашаротлардан ҳимоялаш учун олтингугурт ва бошқа махсус дорилардан фойдаланамиз.

— Янаги йил ҳосили учун кузда нима ишлар қилиш керак?

— Ток учун кузги парвариш жуда муҳим. Ҳосил йиғиб олингач, узумни қишки уйқуга тайёрлаш лозим. Бу жараён тупроққа табиий ўғит солиш билан бошланади ва ер ҳайдалади. Ҳайдашда ток танасига шикаст етмаслиги учун эҳтиёт бўлиш керак. Пишмаган шохлари кесилиб, токлар кўмилади. Қиш уйқусига кетишидан олдин яхоб суви берилади. Яхоб суви — ер музлашидан олдинги суғориш бўлиб, келгуси йил олинадиган ҳосил миқдори унга ҳам бевосита боғлиқ. 

— Токчиликни қандай бошлагансиз?

— Мустақилликнинг илк йилларида икки гектар ер олдик. Унга узумнинг турли навидан экдик. Ўша кезлар Паркентда узумнинг «Ризамат ота» нави йўқ эди. Шу боис биринчилардан бўлиб ўша навдан кўчат олдик. Дастлабки ҳосил ёмон бўлмади. Яна янги навдан кўчат қилиб сота бошладик. Кейинчалик «Мирғиёс» фермер хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, токзорни 5,5 гектарга кенгайтирдик. Ҳозирда хўжалигимизда узумнинг «Ризамат ота», «Қора кишмиш», «Оқ кишмиш», «Тоифи», «Баян-ширин» сингари навлари етиштирилмоқда.

— Сир бўлмаса, даромад қанақа?

— Шу йилнинг ўзида 22 тонна «Баян-ширин»ни вино заводига топширдик. Бу ўтган йилги ҳосилдан 7 тонна кўпроқ. Токнинг ёши улғайгач, ҳосилдорлиги ҳам ортади. Бундан ташқари, еримизнинг 2 гектаридан ўтган йили 70 миллион сўм даромад олдик. Жорий йилда эса даромадимиз 100 миллион сўмга етди.

— Токзор юмушлари билан асосан ким машғул бўлади?

— Барчамиз бирдек меҳнат қиламиз. Оиладаги ўн кишининг ҳаммасига токзордан иш топилади. Юмуш баҳона ўғилларим, қизларим, ҳатто, набираларим ҳам ота касб сирларидан бохабар бўлишяпти.

«Оила даврасида» мухбири

Ноилахон АҲАДОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар