Янги корхона очиш, унинг фаолиятини йўлга қўйиш машаққатли иш. Етарли маблағ билан иш бошлаган тақдирда ҳам, бошида тадбиркорнинг иши осон кечмаслиги, бу жараёнда кўплаб тўсиқларга дуч келиши табиий...
Дастлаб, бизнес-режа тузиш, сўнг керакли миқдорда маблағ топиш, ишни бошлаш учун ускуна ва ишчилар масаласини ҳал этиш керак.
Пойтахтлик Ойбек Эриков ҳам жорий йилнинг май ойида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Коллежни тамомлаши билан нон ишлаб чиқарадиган кичик корхона очиб, иш бошлади.
— Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда истеъмолчиларга унинг устун томонларини кўрсата олиш тадбиркорнинг бозорда ўз ўрнини топа олишида муҳим омил ҳисобланади, — дейди тадбиркор. — Бозор қонуни бешафқат. Ҳеч ким сизга ўз ўрнини бўшатиб бермайди. Бу оддий! Биз ҳам нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида бизнес-режа туздик. «O‘zsanoatqurilishbank»ка мурожаат қилдик, бизга маслаҳат беришди ва қандай ҳужжатлар керак бўлишини айтишди. Бир неча кун ичида айтилган ҳужжатларни тахт қилдик. Очиғи, иш бу қадар жадаллашиб кетишини кутмаган эдим. «O‘zsanoatqurilishbank» томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойида 948 та коллеж битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 18 миллиард сўм кредит ажратилди.
Йил якунига қадар мазкур йўналишда ажратиладиган кредитлар ҳажми янада оширилади. Бунинг учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қўшимча 431 миллиард сўм кредитлар ажратилиб, шундан 7 миллиард сўм коллеж битирувчилари лойиҳаларига йўналтирилади.
Хуллас, уч кун ичида Ойбекка 29 миллион 900 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилибди. У эса, дарҳол керакли ускуналар ва жиҳозларни сотиб олишга киришди. Маблағни тежаш мақсадида ўз уйида иш бошлади. Ёнига битта ишчи олиб, илк маҳсулотини сотувга чиқарди.
— Асосан, маккажўхори унидан нон маҳсулотлари тайёрлаяпмиз, — дейди тадбиркор. — Маккажўхори уни маҳсулотни мазали ва тўйимли бўлишини таъминлайди. Қувонарлиси, маҳсулотимиз болаларга жуда маъқул келган. Даромад ҳам ёмон эмас. Дастлабки олти ой кредитнинг фақат фоиз ставкасини тўлаган бўлсак, ҳозирда банкдан олинган кредитнинг асосий қисмини ёпишни бошлаб юборганмиз.
Ёш тадбиркордан маҳсулот нархи ҳақида сўраганимизда «Унча қиммат эмас. Гарчи хомашёси бироз қимматроқ бўлса-да, рақобатчиларникидан юқори нарх қўймаганмиз», дея жавоб берди.
Нозимахон САҲОБИДДИНОВА
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔102
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔185
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔365
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил