Оила хуржун      Бош саҳифа

АСАБИЙ ОДАМ

Азиз  НЕСИН

Азбаройи тутақиб кетганидан қўл-оёғини титроқ босган нимжонгина бир мўйсафидни итариб-суриб полиция бўлимига олиб киришди.

АСАБИЙ ОДАМ

 

— Манави чол ҳаммамизни ҳақорат қилди, комиссар тўра, дарҳол жавобгарликка тортинг.

Комиссар энг олдинда турган барзангидан сўради:

— Нима деб ҳақорат қилди?

— Ёмон сўзлар билан ҳақорат қилди, комиссар тўра, отам раҳматлига ҳам тил теккизди. Падари бузрукворимиз ўртага тушмаганларида ҳам майли эди...

Гапни чолнинг ўзи илиб кетди:

— Тўғри ҳақорат қилдим, ҳўкиздан тарқаган экансан, дедим. Мана мен бўлган воқеани гапириб берай, ўзингиз эшитиб кўринг. Таксида келаётган эдим. Бу йигит Олтинбаққол деган жойда машинага чиқди. Тақсим майдонига келганда тушаман, деб қолди. Буни кўриб қоним қайнаб кетди. «Ҳўв ҳўкиздан тарқаган, ҳали ёш экансан, куч-қувватинг жойида экан, шу икки қадам ерга машинага чиқмасанг ўласанми?» деб айтдим. Бўлган гап шу. Мана, ишонмасангиз, ўзидан сўранг.

Барзанги чолнинг гапини тасдиқлади.

— Бу ерда йигитнинг ўзи айбдор, лекин мени бекорга хафа қилди, — деди ўнг томонда турган иккинчи бир даъвогар.

Чол комиссарнинг саволини кутиб ўтирмай ўзи гап бошлади:

— Буниям боплаб сўкдим, айб ўзида. Бу одам ўзи Тақсимда машинага ўтирди. Бир нафасда иккита сигарет чекиб ташлади. Индамадим, яна битта тутатди. Миқ этмадим. Машинанинг ичи тутунга тўлиб кетди. Ойнани сал очиб қўяйлик, нафас олиб бўлмаяпти, десам, йўқ, ҳаво совуқ, мен шамоллаб қоламан, дейди-я. Гапини эшитиб ғазабим қайнади. «Қанақа эшаксан ўзинг, аблаҳ, шамоллаб қолишдан қўрқадиган бўлсанг, нима учун ўтирган жойингда мўрикондек кетма-кет тутун қайтарасан?» дедим.

— Қариянинг гапи тўғри. Бунақа бетамиз одамларнинг таъзирини бериб қўйиш керак, — гапга аралашди учинчи даъвогар.

— Сиз ўзингиз нима демоқчисиз? — сўради комиссар унга юзланиб.

— Мениям, афандим... Ёмон ҳақорат қилди...

— Қилдим, қиламан ҳам... Бу киши Галатасаройдан таксига чиқди. Етти туғиб бир қолган одамини топгандай менга ҳасрат қила кетди. Оиласи тўрт жон эмиш, икки хонали уйда ижарада турармиш. Хотини ўтакетган шаллақи эмиш. Ўтган йили қизини узатган экан, куёви ноқобил чиқибди. Хотини яна ҳомиладор бўлган экан, қорнини ёриб болани олишибди. Энди яна бўйида бўлиб қолганмиш. Бола бўлмасликнинг йўлини билмайсизми, деб мендан сўраб қолди. Шу гапини эшитиб, тепа сочим тик бўлиб кетди. «Ҳўв, бу қандоқ бўлди, ўзинг оғзида битта тиши қолмаган рўдапо чол бўлсанг, бунинг устига хотининг кетма-кет туғиб бераверса? Бу ҳақда сен эмас, бошқалар ўйлаши керак. Ўзинг қанақа молфаҳм одамсан, уйдаги гапни дуч келганга айтаверасанми, номард», дедим.

— Жуда боплабсиз, ўрнингизда бўлганимда мен ҳам шундоқ қилган бўлардим, — деб юборди бошқа бир даъвогар.

— Хўш, сизга нима деди? — унинг ўзидан сўради комиссар.

— Бу одам мениям ҳақорат қилди, тўрам.

— Ҳа, бопладим, яна боплайман. Ўзи Тепабошида таксини тўхтатиб чиқиб олди. Чиқди-ю, пулемётга ўхшаб кетма-кет акса ура бошлади. Четга қараб урса ҳам гўрга эди, лекин бу муттаҳам нақ бетингизни пойлаб отади-я. Яна бир хапшу деб юборган эди, юз-кўзимни сўлакайи билан чаплаб ташлади. «Агар тумов бўлган бўлсанг, оғзингга рўмолча тут ёки аксираётганингда қўлинг билан оғзингни бекитиб тур. Одамнинг бетига қараб акса уриш қаёқдан чиққан, итвачча?» — деб сўкиб юбордим. Ахир йўли шундоқ эмасми, комиссар тўра?

— Балли, отахон, шунақа бўлиши керак, гапингиз жуда тўғри, — деди уни қувватлаб яна бир даъвогар.

— Қани, ўзингиз нима демоқчисиз?

— Бу одам мениям куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди.

— Ҳа, тонмайман, ҳайвон деганим рост. Гап бундоқ. Бу занғар Шишхонага келганда машинани тўхтатди. Пастга тушгач, нуқул чўнтагини ковлайди-ю, пулдан дарак йўқ. Ўзингиз биласиз, бу соатда кўчада қатнов зўр бўлади. Орқамизда трамвайлар, автобуслар, машиналар турна қатор бўлиб кетди. Полициячи бизга тезроқ юр, деб ҳуштак чалди, ҳайдовчилар бақириб-чақиришди. Бу ҳўкизнинг эса парвойи фалак. Ҳали шимининг чўнтагини ковлайди, ҳали нимчасининг. Анчадан кейин «мана-э, топдим» деб ич чўнтагидан юз лиралик қоғоз пул чиқариб берса бўладими?! Жон-поним чиқиб кетди. «Таксига ўтирган одам дарров пулини тайёрлаб қўйиши керак. Шунча одамни йўлдан қолдириш ярамайди. Пулингни майдалаб қўйсанг бўлмасмиди, ҳайвон?!» деб сўкиб бердим.

Даъвогар бўлиб келган шу таксининг ҳайдовчиси ҳам унинг ёнини олди:

— Баракалла, боплаб таъзирини бердингиз, қойилман.

Комиссар дарҳол унга ўгирилди.

— Ўзингиз нега келдингиз?

— Мен ҳам сўкиш эшитдим.

— Ҳа, тўғри, буниям эшак дедим. Нега деганда, у битта хотиндан пулини олиб, хўп опажон, деди, иккинчисига онажон деб мурожаат қилди. Бир кишини амаки, яна бирини тоға деб чақирди. Йўловчиларнинг бирини ака, бирини ука деб роса сайради. Бир мўйсафидни бой ота, деб кузатиб қолди. Тишимни тишимга қўйиб кетавердим. Охири мен ҳам ҳақини тўлаб, машинасидан тушаётган эдим, «хафа бўлмай кетинг, ота» дейди-я. Бунисига энди нима деса бўлади? «Ҳў, хумпар, мен сенинг онангни кўрмаган бўлсам, хотининг  кимлигини билмасам, нега энди менга ота дейсан? Машинангга тушган одам сенга уруғ-аймоқ бўлиб кетаверар экан-да, эшак!» — деб айтдим.

— Шунча ёшга кириб, Истанбул қанақалигини билмайсизми? Мабодо бунақа қўпол, бефаросат одамлар ёқмас экан, кўчага чиқиб нима қиласиз? Уйингизда тинч ётаверсангиз бўлмайдими, эш...

Шу жойга келганда комиссар ўзини ўнглаб олди:

— Афандим!..

Турк тилидан

Миад  ҲАКИМОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔949

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔886

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔970

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 949    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 886    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 970    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 994    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 893    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар