Даромад манбаи      Бош саҳифа

МИКРОКРЕДИТЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛМОҚДА?

Аҳоли ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка микрокредитлар ажратиш уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларидан биридир.

МИКРОКРЕДИТЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛМОҚДА?

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда тадбиркорликни ривожлантиришда микрокредитлашнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Журналистларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

— Микрокредитлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг янгидан қабул қилиниши, такомиллаштириб борилиши, соддалаштирилиши тадбиркорларга сифатли молиявий хизмат кўрсатиш имкониятини туғдирмоқда, — дейди Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Стратегик ривожлантириш департаменти бўлими бошлиғи Бегзод ­РАҲИМОВ. — Бу эса, ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фаровонлигини оширишга хизмат қиляпти.

— Тадбиркорликни энди бошлаётган ёшларга ҳам микро­кредитлар ажратиляптими?

— Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этиб, ёшларнинг бизнесга доир инновацион лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаяпти. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ҳам тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириб келмоқда.

— Шахсий ёрдамчи хўжаликларга-чи? Миқдори қанча?

— Бу борада ҳам талай ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Кредит департаменти бошқарма бошлиғи Файзулло ШАИСМАТОВ. — Ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар бериб бориляпти.

— Касб-ҳунар коллежи битирувчиларига ажратилаётган микрокредитлар миқдори қанча?

— Касб-ҳунар коллежи битирувчиси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда, агарда юридик шахс мақомига эга бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда кредит маблағлари ажратиляпти.

— Микрокредитни қайтариш муддатлари-чи? Улар қандай белгиланади?

— Бунда муддат микро­кредит қарз олувчига кредит ажратилаётган лойиҳанинг ўзини ўзи қоплашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Микрокредитлар фаолиятни бошлаш учун айланма маблағларни шакллантириш ва лойиҳасининг техник асосини ишлаб чиқиш учун 12 ой муддатга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш учун айланма маблағларни тўлдиришга, асбоб-ускуналар сотиб олишга 2 йил муддатгача, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўлса, 3 йилдан ортиқ муддатга берилмоқда.

— Микрокредит кимларга берилмайди?

— Зарар кўриб ишлаётган, ноликвид балансга эга қарз олувчиларга микрокредит берилмайди.

Нурбек ҒАФФОРОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар