Даромад манбаи      Бош саҳифа

ВАҚТ ҲАМ, НАҚД ҲАМ ТЕЖАЛАДИ

Бўш уйдан оқилона фойдаланиш сири

Бир-биридан чиройли, арзон ва энг муҳими, сифатли сумкалар тикадиган Дилдора Орифжоновани пискентликлар яхши танийди. Ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифати чет элникидан қолишмас экан.

ВАҚТ ҲАМ, НАҚД ҲАМ ТЕЖАЛАДИ

— Ишни сингилларим билан уйда сумка тикишдан бошлаганмиз, — дейди тадбиркор Дилдора Орифжонова. — Биримиз андоза олсак, иккинчимиз бичардик. Тикиш ва безак беришни кичик сингилларим эпларди. Уч ой ана шу тарзда ишладик. Маҳсулотимизни сотувга чиқариб, харидорларга маъқул келганидан ўзимиз ҳам қувондик. Секин-аста маҳсулотимизни харид қилувчилар ва буюртмалар сони кўпая бошлади. Шундан сўнг фаолиятимизни кенгайтирдик. Шу йилнинг январь ойида оилавий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтдик.

Цехни ўз уйида очган тадбиркорнинг ақл билан иш кўриши «Бўш турган уйдан фойдаланиш ҳам вақтни, ҳам нақдни тежайди», деган гапидан маълум.

— Эрта тонгдан иш бошлаймиз. Тикувчи қизлар ўзимизнинг маҳалладан. Ишга келиб-кетишда муаммо бўлмайди. Тушликни ҳам шу ерда ташкил этганмиз. Хуллас, ҳамма шароит бор.

Дарвоқе, цехда касб-ҳунар коллежини тамомлаган беш нафар қиз доимий иш ўрнига эга.

— Бу ерда ишлайдиган қизларнинг барчаси интилувчан. Ижод қилишга уста. Дид ва маҳоратидан келиб чиқиб, сумка бичимини танлайди, безак беради. Бир-бирига ўхшамайдиган, чиройли маҳсулот харидорлар эътиборидан четда эмас. Чармдан тайёрланган маҳсулотлар пишиқ  бўлади, урфдан қолмайди. Асосийси, сифати юқори, нархи ҳам қиммат эмас. Фойдага келсак, бир миллион сўмлик хомашёдан тахминан 500 минг даромад қиламиз. Ишчилар ҳам яхшигина маош олади.

Тадбиркорлик кетидан опанинг  рўзғори бут, дастурхони тўкин. Даромаддан иккита янги тикув машинаси олган Дилдора опа келгуси режалари ҳақида шундай дейди:

— Ҳозир банкдан яна кредит олиш ҳаракатидамиз. Фаолиятимизни кенгайтириб, куз ва қиш мавсумига мўлжалланган чарм костюм ва плаш (сюртук) тикишни йўлга қўймоқчимиз. Бу режамиз амалга ошса, яна ўн нафар қиз доимий иш ўрнига эга бўлади.

Ноилахон АҲАДОВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар