Даромад манбаи      Бош саҳифа

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ҲОСИЛНИ САҚЛАШ

Кундалик эҳтиёж учун асосан, картошка, сабзавотлардан пиёз ва сабзи маҳсулоти кўп ишлатилади. Демак, улардан олинган ҳосилни қиш мавсумига сақлаб қўйиш талаб этилади. Аммо сифатли сақлаш учун ҳам маълум даражадаги билим ва тажриба керак. Қуйида мутахассисларнинг бу борадаги тавсияларини келтирамиз.

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИДА ҲОСИЛНИ САҚЛАШ

Картошка

Картошка ҳосили омборга келтирилгандан сўнг 20-25 кун ўтгач, майда-йирикларга ажратилади. Жароҳат етган ёки зарарланганлари териб олиниб, фақат сифатлилари сақловга қўйилади. Картошкани имкониятга қараб, совитгич, оддий омбор, контейнер, қути, тўр халта ва тўкма ҳолда сақлаш мумкин. Омборда ҳарорат +2… +4 даража, нисбий намлик 80-85 фоиз бўлса, маҳсулот яхши сақланади. Шунингдек, сизот сувлари яқин бўлмаган ерларда ўрага кўмиб сақлаш мумкин. Ўранинг эни 60-70 сантиметр ва узунлиги 2-3 метр бўлиши керак. Ўра ичига картошка жойлангач, устига 10-15 сантиметр қалинликда похол ёки қамиш ёпилади, сўнг устидан 30-35 сантиметр қалинликда тупроқ тортилади ва уни апрель ойигача сақлаш мумкин. Уй шароитида сақлаганда картошкага ёруғ тушмаслиги керак, акс ҳолда пўстида кўк ранг пайдо бўлиб, таъми бузилади.

Пиёз

Пиёзни узоқ муддатга, масалан, 3-3,5 ойгача сақловга қўйиш мумкин. Аммо куз-қиш мавсуми илиқ келса, сақлашга салбий таъсир кўрсатади. Натижада пиёзбошлар турли касалликларга чалиниб, бузилади. Шу боис уларни вақти-вақти билан текшириб туриш керак. Кўкара бошлаганлари бўлса, териб олинади. Сақлаш жойи қуруқ, шамоллатиб туриладиган бўлиши зарур. Ҳарорат +1 даража, нисбий намлик 70-80 фоиз атрофида бўлиши мақсадга мувофиқ. Пиёзларни тўр халталар, қутиларда сақлаган маъқул.

Турп

Қишда узоқ муддат сақлаш учун ҳар бири ўртача 300-500 грамм оғирликдаги турплар танланади ва ўрада сақланади. Турп қисқа муддат учун ҳар қандай шароитда сақланиши мумкин. Ертўла ва шунга ўхшаш салқин жойларда полиэтилен қопларга солиниб, оғзини енгил ёпиб қўйиб, кундалик эҳтиёж учун сақласа бўлади.

Сабзи

Сақлаш учун мўлжалланган сабзини ковлашдан 10 кун олдин суғориш тўхтатилади. Ноябрь ойи охирларида чўзиқ ўрага (эни 50-60 сантиметр, чуқурлиги 80-90 сантиметр, бўйи 2,5-3 метр) кўмилади. Ўра тупроғи нам бўлиши ва унга ўт ёки барг тушмаслиги лозим. Орасига эланган қум солиб борилса, ўрадаги сабзи сўлиб қолмайди ва узоқроқ сақланади. Усти похол ёки қамиш билан ёпилади ва 30-35 сантиметр қалинликда тупроқ тортилади. Сабзини январь-февраль ойларигача полиэтилен қопларда салқин ертўлаларда сақлаш мумкин.

Шолғом

Шолғом солинадиган ўранинг эни 60-70, чуқурлиги 80-90 сантиметр, бўйи 1,5-2 метр қилиб, турпга ўхшатиб кўмилади. Кўкламда ўра очилиб, шолғом сараланади ва ертўлада қум остида сақланади.

Карам

Эртаги карамни совитгичли хонада -1°С ва +1°С даги ҳароратда оғзи ёпиқ полиэтилен қопларда 80 кунгача сақлаш мумкин. Кечки карамни сунъий совитиладиган омборхоналарда 0..., +3°С да 4 ойгача (март ойи охирларигача) сақласа бўлади.

«Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда йил давомида ойма-ой бажариладиган тадбирлар тақвими»дан




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар