Даромад манбаи      Бош саҳифа

КРЕДИТ ОЛИШ ВАҲИМА ЭМАС

Иссиқхонанинг алоҳида бир экомуҳит пайдо қилиши ва бу унумли ҳосил олиш имкониятини бериши ҳаммага маълум. У чиндан ҳам, совуқ ойларда экин экиш ва даромад олиш имконини беради. Бу ўзига яраша меҳнат ва ҳаракатсиз амалга ошмайди. Бугун юртимизда ана шундай дадил иш бошлаб, тадбиркорликни йўлга қўяётганлар сони кун сайин ортмоқда.

КРЕДИТ ОЛИШ ВАҲИМА ЭМАС

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда маблағ муҳим роль ўйнайди, албатта. Шу боис «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки шундай истакда келганларга кўмак бераётир. Аҳоли банк кредити асосида турли йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланиб, рўзғорини бутламоқда.

— Мен ҳам фаолиятимни кенгайтириш мақсадида «Ўзсаноатқурилишбанк»га мурожаат қилдим, — дейди Асака тумани «Андижон агро замон» оилавий корхонаси раҳбари Мезомжон КОМИЛОВ. — Мурожаатим эътибордан четда қолмади. Керакли ҳужжатларни топширсам, 15 кун ичида кредит ажратилишини айтишди. Сўралган ҳужжатларни топширдим. Белгиланган муддат ичида 300 миллион сўм кредит олдим. Маблағни иссиқхона майдонини кенгайтиришга йўналтирдим. Бир гектар ер сотиб олиб, қурилиш бошлаб юбордик.

Ҳа, бу қувонарли ҳолат. Бироқ баъзи одамларнинг бунга ишонгиси келмайди. Кредит олиш ниҳоятда қийин дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис тадбиркордан бу жараёнда бирор ортиқча талаб ёки муаммолар бўлмадими, дея сўрадик.

— Қийинчилик бўлмади, лекин ўзингизга маълум, кредит олиш учун мол-мулкни гаровга қўйиш керак бўлади, — дейди у. — Оилавий тадбиркорлигимиз манбаи бўлган 40 сотихли иссиқхонани гаровга қўйдик. Бу вақтинчалик ҳолат. Сабаби, фаолиятимиз кенгайса, кредит тўловини бемалол амалга ошира оламиз.

Дарвоқе, тўлов шартлари кўпчиликни қизиқтиради. Бу масалада тадбиркор имтиёзлар берилганини айтди. Тадбиркорлик субъекти бир йил давомида фақатгина фоиз ставкасини тўлайди, холос. Асосий тўловлар кейинги йилдан бошланар экан. Бу ишни йўлга қўйиб, оёққа туриб олиш учун яхши имконият.

— Фаолиятимизни беш йил муқаддам йўлга қўйган эдик. Туман ҳокимлиги бизга ер ажратди, натижада юқорида айтган 40 сотих майдонга иссиқхона қуриб, помидор ва бодринг етиштира бошладик. Даромад яхши бўлди. Йилда икки марта кўчат экиб, икки мавсум тонналаб ҳосил олдик. Даромадимиз машина олиш, уй кўтариш сингари моддий эҳтиёжларимизни қондиришга етарли эди. Қувонарлиси, қолган маблағни келгуси режалар учун йиға бошладик.

Ҳозирда 1 гектар ерга иссиқхона майдонини кенгайтираётган тадбиркор кейинчалик 500 тоннали совитгич қуришни режа қилган. Режаси амалга ошса, нафақат ўз маҳсулотларини узоқ вақт сақлай олади, балки бошқа тадбиркорларга ҳам бу масалада ёрдами тегади. Оилада барча ишли, қолаверса, қўни-қўшнилар ҳам мавсумий иш билан таъминланган.

— Ўтган йилда 70 миллион сўм даромад қилгандик. Бу кўрсаткич жорий йилда 120 миллионга етди. Бу ҳосилдорликка боғлиқ, албатта. Агар вақтида ўғит солиб, дори ва сув берилса, помидордан бир мавсумнинг ўзида 40 тоннадан ортиқ, бодрингдан эса 30 тоннагача ҳосил олса бўлади.

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔28

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔96

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔302

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 28    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 96    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 302    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 495    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 569    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар