Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТАЖРИБА: БИР ЙИЛДА УЧ МАРТА ҲОСИЛ

Деҳқонларимиз такрорий муддатда сабзи, лавлаги, гулкарам, пиёз, картошка етиштириш борасида бой тажрибага эга. Кейинги йилларда улар қаторига қовун, тарвуз, қовоқ каби полиз экинлари, ширин қалампир ва бошқа сабзавотлар ҳам қўшилди. Тариқ — ана шундай экинлардан ҳисобланиб, ундан бир йилда уч марта ҳосил олиш ва ҳосилдорликни ҳар гектардан ўртача 100 центнерга етказиш мумкин. Асака туманидаги «Файзли ҳосил унумдорлиги», Қўрғонтепа туманидаги «Оқ сув» илмий экспериментал фермер хўжаликларида бу тажриба синовдан ўтди.

ТАЖРИБА: БИР ЙИЛДА УЧ МАРТА ҲОСИЛ

— Кузда майдонлар экиндан бўшайди, — дейди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази Андижон вилояти бўлими бошлиғи Мансур СУЛТОНОВ. — Асосий ўсимлик турлари ана шу давргача парваришланиб, ҳосили йиғиштириб олинади. Ерга қишловчи экинлар экилмаган бўлса, эрта баҳоргача бўш ётади. Аслида қишда ҳам экин майдонларидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олиш мумкин. Хусусан, кузда ҳосилдан бўшаган ерларда тариқ етиштирилса, ҳам дон, ҳам чорва моллари учун ем-хашак етиштирилади, тупроқ унумдорлиги ҳам ошади.

Бундай экинларни экиш технологияси ҳам оддий. Ернинг юзаси енгил юмшатилиб ёки уруғ олдин сепилиб, кейин устидан борона қилинади. Ёғингарчилик ва тупроқ намлиги етарлича бўлганда суғориш талаб этилмайди. Тариқ сув таъминоти оғир, кучсиз шўрланган, сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган ҳудудларда ҳам яхши ҳосил беради.

Ўзбекистон шароитида буғдой ва арпа йиғиб олингач, тариқдан икки марта ҳосил етиштириш мумкин. Тариқ донидан спирт ва крахмал олинади. Крахмали гуручникига нисбатан тезроқ қандга айланади. Ёрмаси мазали ва тўйимли, таркибида 12-13 фоиз оқсил, 81 фоиз крахмал, 3,5-4 фоиз ёғ, қанд, минерал тузлар, микроэлементлар мавжуд. Витаминлар миқдори бошқа донли экинларга нисбатан икки баробар кўп. Тариқ ем-хашак экини сифатида чорвачилик ва паррандачиликда кенг фойдаланилади.

Асака туманидаги «Файзли ҳосил унумдорлиги» илмий экспериментал фермер хўжалиги ўтган йили такрорий экин сифатида 15 гектарга тариқ экиб, 45 тонна ҳосил олди. Жорий йилда эса тариқ етиштириладиган майдон яна кенгайтирилди.

— Ўтган йили олимларнинг маслаҳатларига суяниб, буғдойдан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида тариқ экиб, 65 кунда ҳосилни йиғиб олдик, — дейди хўжалик раҳбари Азизбек МЕҲМОНОВ. — Буғдойдан бўшаган ерларга уруғ сепилди. Бир марта озиқлантирдик ва комбайнда ўриб олдик. Ҳосилни ёрма тайёрлайдиган ускуна кўмагида қайта ишладик. Қисқа фурсатда бир гектардан уч миллион сўм атрофида даромад олиш мумкин экан. Айниқса, экиш меъёрининг камлиги, тезпишарлиги унинг қимматини оширади. Экин қурғоқчиликка, иссиқликка ўта бардошли.

 

Сайёра ШОЕВА,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔102

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔185

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔365

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 102    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 185    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 365    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 551    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 632    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар