Томорқадан оқилона ва тўғри фойдаланишни билган одам яхшигина даромад олиши, шубҳасиз. Бекободлик Абдуманнон Ғойибназаров ана шундай кишилардан. У асосий ишидан бўш вақтларида шахсий томорқасига экин экиб, рўзғорига қўшимча даромад келтирмоқда.
— Томорқамиздаги 4,5 сотих ерга иссиқхона қуриб, 21 туп лимон кўчати экдим, — дейди Абдуманнон ҒОЙИБНАЗАРОВ. — Экилган беш йиллик кўчатлар жадал ҳосилга кирди. Дастлаб, ўзимиз учун, кейин сотиш учун лимон етиштира бошладик. Олинаётган даромад эса, бу ишга бўлган қизиқишимни янада оширди. Кейинги йил иссиқхонадаги бўш жойга мингта помидор кўчати экдик. Сув, минерал ўғитлар бериб, парваришладик. Очиғи, бошида иссиқхонадан яхши даромад олиш мумкинлигига ўзим ҳам ишонмаган эдим. Шунчаки, бўш вақтдан унумли фойдаланмоқчи бўлганман. Буни қарангки, меҳнатимиз мева бера бошлади.
— Асосий ишингиздан ортиб, иссиқхона билан шуғулланишга вақт топа оляпсизми?
— Чиндан ҳам, кун бўйи ишда бўламан. Шу сабаб менга ёрдамчи керак. Бу ишни қизим Дилафрўзхон ўз зиммасига олган. Ишдан келганимдан сўнг биргаликда ишлаймиз. Хуллас, асосий ишимдан бўшадим дегунча, иссиқхонага шошаман.
— Иссиқхонада лимон етиштиришнинг ҳам ўзига яраша мураккабликлари, йўллари бўлса керак?
— Тўғрисини айтганда, лимон дарахтини парваришлашда ўз вақтида ишлов бериш, қуёш нури тушишини тўғри ташкиллаштириш етарли. Ортиқча харажатларга ҳожат йўқ. Бироқ помидор кўчатларига минерал ўғитлар бериб туриш, тагини юмшатиш, шира тушишининг олдини олиш лозим. Бу керакли пайтда ширага қарши дори сепишни талаб этади.
— Қуёш нури тушишини тўғри тақсимлаш қандай бўлади?
— Иссиқхонамиз ойнадан қилинган. Маълумки, шиша қуёш нурини кучайтириб, икки баравар қилиб ўтказиш хусусиятига эга. Баҳор ва куз ойларида ташқаридаги ҳаво ҳарорати 20 даража бўлганида иссиқхона ичида 40 даражагача етади. Бу ҳосил учун айни зарур ҳарорат. Бироқ ёз фасли шундоқ ҳам жазирама. Бу эса, ойна таъсири туфайли керагидан ортиқ қизиб кетишга олиб келади. Натижада, кўчатлар нобуд бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш, ҳароратни пасайтириш учун иссиқхона устига қора рангдаги тўр тортилади. У маълум миқдордаги қуёш нурини тутиб қолади ва ҳарорат мўътадиллашади.
— Агар сир бўлмаса, лимондан қанча даромад олиш мумкин?
— Ўтган йили 21 туп лимон дарахтидан жами 1 тонна ҳосил олдик. Уларнинг ҳосил бериши йилдан-йилга ошиб бормоқда. Лимонларни сотганимизда эса 5 миллион сўм фойда қолган бўлса, помидордан 18 миллион сўм даромад олдик. Хуллас, меҳнат қилган кам бўлмайди.
Ишдан бўш вақтлари иссиқхоначилик билан шуғулланиб келаётган Абдуманнон ака олган даромади ҳисобига уй кўтарди. Ўзи ва ўғли учун машина олди. Келгусида иссиқхонани кенгайтириб, кўчат турларини кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила даврасида» мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил