Фарғона вилояти Сўх туманида фермерлар ва аҳоли томорқасида минг гектардан зиёд майдонда етиштирилган картошка йиғиб олиняпти. Туманда витаминга бой, эртапишар сабзавот, полиз маҳсулотлари ва картошка етиштириш бўйича катта тажриба тўпланган.
«Шохруҳ» фермер хўжалигида икки ярим гектар ерда етиштирилган «Арена» навли картошка йиғиб олинмоқда. Жорий йилда хўжалик ғалладан кутилганидан-да мўл ҳосил олди. «Беш юлдуз», «Нафис» навли олмалар ғарқ пишган. Пайкалда пиёз, сабзи каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришланмоқда.
— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка етиштиришдан яхши даромад кўрмоқдамиз, — дейди «Шохруҳ» фермер хўжалиги раҳбари Камолиддин ШАРИПОВ. — Хўжалигимиз картошка уруғи ҳам етиштиради. Ҳар гектар майдондан 28 тонна картошка олмоқдамиз. Мақсадимиз юртимиз бозорларини арзон ва сифатли картошка билан таъминлаш, халқимиз турмушини янада обод қилишга муносиб ҳисса қўшишдир.
Туманда маҳаллий иқлим шароитига мос, серҳосил картошка навлари яратиш, деҳқонларни сифатли уруғлик билан таъминлаш йўлида ҳам изчил изланишлар олиб борилмоқда. Картошканинг «Марфона», «Арена», «Пикассо», «Санта», «Кондор», «Романа» «Тўйимли», «Ақраб» навлари ҳосилдорлиги ва мазаси билан истеъмолчиларга манзур бўлаётир. Сўхлик деҳқонлар ҳозирга қадар 20 минг тоннадан зиёд картошка етиштирди.
Туман фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқасида 200 гектар майдонга пиёз ва саримсоқ, ноябрь-декабрь ойларида 500 гектардан зиёд ерга тўқсонбости экинлари — пиёз, саримсоқ, сабзи, лавлаги ва турли кўкатлар экиш кўзда тутилган ва бу борадаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔28
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔96
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔302
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил