Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилЭлектр энергияси ёки табиий газ таъминотида тез-тез узилишлар бўлиши пойтахтдан ташқари барча ҳудудлар учун таниш ҳолат. Сабабини суриштирсангиз, мутасаддиларнинг жавоби битта: аҳолининг қарздорлиги катта. Аммо сиз ҳам дарҳол эътироз билдиришингиз мумкин: «Ахир, мен ойма-ой тўлаяпман-ку!»
Хўш, бу ерда муаммонинг туб сабаби қаерда? Унинг ечими борми?
Айтиш керакки, коммунал хизматлар бўйича юзага келаётган қарздорликларга барҳам бериш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 29 май куни «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида янги орган — Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Бюронинг асосий вазифаларидан бири — энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлашдан иборат.
Бугун айни шу масалада ишлар қандай кечмоқда? Коммунал хизматлар учун тўловлар билан боғлиқ саволларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Энергия манбалари ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этишни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Рустам РАҲИМОВ жавоб берди.
— Бугунги кунда республикамиз аҳолисининг электр энергияси ва табиий газдан дебиторлик қарзи неча сўмни ташкил этади? Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ўз фаолиятини бошлагандан сўнг, шу кунга қадар унинг қанчаси ундирилди?
— 2017 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, маиший истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлиги 1 триллион 497 миллиард, табиий газ бўйича 2 триллион 444 миллиард сўмни ташкил этади. МИБ органлари фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, бу борадаги интизомни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор самарали тадбирларни амалга оширди. Натижада шу йилнинг июнь-август ойларида фойдаланилган энергия ресурсларидан жами 3 триллион 618,8 миллиард сўм маблағ ундирилди. Унинг 2 триллион 368,8 миллиарди электр энергияси ва 1 триллион 250,2 миллиард сўми табиий газга тааллуқли.
— МИБ ходимлари аҳоли хонадонига кечки соат олтидан кейин ҳам кириб борадими? Агар шундай бўлса, фуқаро буни меҳнат қонунчилигига зид деб топиб, эшикни очишни рад этса, бундай вазият қандай ҳал этилади?
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига асосан, хонадондаги ҳисобга олиш приборлари соат 8.00дан 20.00гача тўсқинликсиз текширилиши белгиланган.
— Электр энергияси ёки табиий газдан катта миқдордаги қарздорлигини тўлашни истамаётган хонадон эгасига нисбатан қандай чора кўрилади?
— Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 484-сонли қарори билан Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомга мувофиқ, истеъмолчи фойдаланилган энергия ресурсларидан қарздорлиги бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳақидаги талабномани олгач, 5 (беш) кун ичида тўлиқ тўламаган тақдирда электр ёки табиий газ тармоғидан мажбурий тартибда узилади.
— Хонадоннинг электр энергияси ёки табиий газдан қарздорлик суммаси неча сўм бўлган тақдирда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилади ёхуд унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади? Бунда аниқ белгиланган сумма борми?
— Юқоридаги қарорга биноан, фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганда (бунда қарздорлик миқдори аҳамиятга эга эмас), истеъмолчини тармоқдан узиш тўғрисида Бюро икки нусхада далолатнома расмийлаштириб, унинг биттасини истеъмолчига тақдим этади. Агар истеъмолчи электр энергияси ёки табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузгани аниқланса, ушбу ҳолат юзасидан тегишли далолатнома ва баённома расмийлаштирилади.
— Айни пайтда фуқаро илгаригидек фойдаланилган газ ёки электр энергияси учун тўловни кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга ошириши керакми ёки олдиндан тўлаши лозимми?
— Маиший истеъмолчи фойдаланаётган ойлик энергия ресурси учун тўловни кейинги ойнинг 10-санасига қадар тўлиқ тўлаши лозим. Истеъмолчининг имконияти ва хоҳишига қараб, тўловни олдиндан ҳам қилиш мумкин.
— Муштарий саволи: «Мен табиий газга 100 куб захираси билан тўловни олдиндан амалга ошираман. Аммо орадан бир неча ой ўтиб яна тўлов қилгани борсам, (ҳали захирада яна 20 куб бор) туман газ таъминоти корхонаси ходимлари «сизга 15 минг сўм миқдорида пеня ҳам ёзилган» дейишди. Уни тўлашдан бош тортсам, бу сумма барибир ундирилишини айтишди. Шу қанчалик тўғри? Ахир, мен ойма-ой тўламаган бўлсам ҳам қарзим аслида йўқ-ку!»
— МИБ органлари фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг энергия ресурсларидан қарзи нотўғри ҳисоблангани тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиб, эътирозларнинг батафсил ўрганилишини таъминлайди. Истеъмолчининг тўлов ҳужжатлари нусхалари ва дастурдаги қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар солиштирилиб, ҳисоблагич кўрсаткичи олинади, кўздан кечирилади ва зарур ҳолларда бошқа тадбирлар амалга оширилади. Шундай тушунмовчиликлар юзага келганда Бюронинг тегишли туман-шаҳар бўлимига мурожаат этишни маслаҳат берамиз.
— Дейлик, хонадонда ижарада турган кишилар томонидан коммунал хизматлар бўйича катта қарздорлик юзага келди. Шунда ушбу хонадонга нисбатан чора (маъмурий ёки жиноий, мол-мулкни мусодара қилиш ва ҳоказо) кимга нисбатан кўрилади, ижарачиларгами ёки хонадон эгасига? Умуман, ушбу масала қандай ҳал этилади?
— Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тураржой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан электр энергияси учун ҳисоб-китобларни, тураржой ва нотурар жой биноларини ижарачиларга ёки ёлловчиларга топширишидан қатъи назар, умумий ҳисобга олиш прибори бўйича амалга оширади. Бунда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни амалга ошириш ижара шартномасида кўрсатилиб, тўловлар бўйича низолар Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда ҳал этилади.
— Сир эмаски, баъзан фуқаро коммунал хизматлардан қарзи бўлмаса ҳам, турли сабабларга кўра, уни қарздорга чиқариб қўйишади. Шу маънода, МИБнинг электр тармоқлари ва газ таъминоти корхоналари билан ўзаро маълумот алмашиш, унинг мувофиқлаштирилганлик даражаси қандай?
— Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомлар тасдиқланган. Мазкур низомларга асосан, энергия ресурслари етказиб берувчилар Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар бевосита истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовутлар мавжудлигини аниқлайди.
Энергия етказиб берувчи корхона энергия ресурсларидан қарздорлиги бор истеъмолчилар рўйхатини шакллантириб, ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб МИБнинг туман (шаҳар) бўлимларига ҳар куни тақдим этади. Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари рўйхатда кўрсатилган маълумотларни Бюронинг ахборот тизимлари, маълумотлар базаси билан солиштиради.
Олинган маълумотлар асосида МИБ энергия ресурслари етказиб берувчилар билан биргаликда тафовутнинг юзага келиши сабабларини, шу жумладан, электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради.
— Ҳозир кўпчилик коммунал хизматларга тўловни мобиль телефонидан интернет орқали ҳам амалга оширади. Ушбу тўловлар (виртуал чеклар) МИБда ўз аксини топадими ёки чекни принтерда чиқариб бирор жойда рўйхатдан ўтказиш керакми?
— Истеъмолчи мобиль телефони орқали интернет тармоғида амалга оширган тўловлар «Биллинг» дастурида автоматик тарзда тушиши сабабли, бу ҳақда МИБ органлари маълумотга эга бўлади. Мазкур турдаги тўлов юзасидан қўшимча ҳужжатлар, яъни квитанция ёки чекларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
— Истеъмолчига у ёки бу коммунал хизматдан қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома олиш зарурати туғилганда, ундан сўнгги уч йиллик квитанция талаб этилади. Агар истеъмолчи тўловни фақат интернет орқали амалга оширган бўлса, маълумотнома олишда муаммо юзага келади. Ваҳоланки, ўша фуқарода квитанциялар бўлмаган тақдирда ҳам, унинг ҳисобрақамига пул бориб тушган. Мана шу ҳолатда қандай иш тутиш лозимлигини маслаҳат берасиз?
— Юқорида айтилганидек, маиший истеъмолчи фойдаланган энергия ресурслари учун электрон тарзда тўлаган пули автоматик тарзда «Биллинг» дастуридаги истеъмолчининг шахсий ҳисобрақамига тушади. Демак, истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати (квитанция, чек) шарт эмас. Шу асосда унинг аризасига биноан, фойдаланилган энергия ресурсларидан қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотни энергия етказиб берувчи корхона муаммосиз тақдим этиши керак.
— Келгусида МИБ совуқ ва иссиқ сув бўйича қарздорликларни ундириш билан ҳам шуғулланиши кўзда тутилганми?
— Йўқ. Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган. Ичимлик сув, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти соҳасидаги муносабатларни ушбу вазирлик тизимидаги корхоналар тартибга солади.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил