Экология      Бош саҳифа

НАМУНАВИЙ УЙЛАР ҚАНДАЙ ЕРДА ҚУРИЛИШИ КЕРАК?

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори асосида юртимизнинг барча жойларида, олис туманларда ҳам янги тураржойлар барпо этилмоқда. Кўплаб уй-жойга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳовли тўйларини ўтказди.

НАМУНАВИЙ УЙЛАР ҚАНДАЙ ЕРДА ҚУРИЛИШИ КЕРАК?

— Қишлоқ массивларида намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қуриш дастури амалга киритилган 2009 йилдан то 2017 йилнинг шу кунига қадар 69 минг 557 та уй қурилиб, шунча минглаб оила барча қулайликларга эга, замонавий, шинам уй-жойлар билан таъминланди, — дейди «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси бош директорининг ўринбосари Абдулла ­ТУРСУНОВ. — 1308 та янги массивда бир неча минглаб километр электр узатиш линиялари, газ, ичимлик сув тармоқлари ва ички йўллар қурилди. Биргина шу йилнинг ўзида 15 мингта уй қурилиб, эгаларига топширилади.

Қишлоқда яшаётган аҳоли баъзида арзон уй-жойлар учун ер майдони ноқулай, қаровсиз жойдан ажратилаётганидан нолиб қолади. Умуман, бу гапларда асос борми?

— Уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдони барча меъёрий талабларга жавоб бериши керак. Бунда унинг газ, ичимлик сув, электр, йўл, мактаб, боғчага қулайлиги назарда тутилади. Энг асосийси, ўша жой аҳолига маъқул келиши керак. Афсуски, ер майдони ажратишда барча туман ҳокимликлари ҳам юқоридаги мезонларга амал қилаётгани йўқ. Масалан, Поп тумани ҳокимлиги уй-жойга, деб ноқулай жойдан ер ажратган эди. Биз ҳокимликдан қурилиш учун бошқа маъқул жойни талаб қилдик. Андижон вилоятида 250 та хонадонга мўлжаллаб қурилаётган уй айнан аҳолига маъқул жойдан танланди. Қолаверса, барча туман ҳокимликларига уй-жой қуриш учун текис, қулай ер ажратиб бериш шарт этиб қўйилди.

— Қишлоқ ҳудудларида барпо этилаётган уйлар учун халқаро молия институтларининг маблағлари жалб этиладими?

— Албатта, жалб этилади. Масалан, Ислом тараққиёт банки 300 миллион доллар, Осиё тараққиёт банки 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган. Бундан ташқари, Саудия тараққиёт банки ҳам молиявий қўллаб-қувватлаяпти.

— Ҳозирда қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳаларини қуришда ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Айтайлик, айримлар «Бизга давлат маблағ ажратиб берса, ўзимиз ҳам ўшандай уй қура оламиз», дейишса... Шундай йўл тутса бўладими?

— Яна бир бор такрорлайман. Давлат дастури бўйича қурилаётган уйлар барча талаб ва меъёрларга тўлиқ жавоб беради. Қолаверса, газ, ичимлик сув, электр таъминоти, йўллар қуриш давлат томонидан амалга оширилади. Ҳозирги шароитда бу маблағга одамлар халқаро меъёр ва стандарт талабларига мос келадиган планли иншоот тиклай олмайди. Бу амалиётда кўп синовдан ўтган.

— Сир эмас, барпо этилган уйларнинг айримларининг сувоғи кўчиб кетган ёки оддий қурилиш талабларига ҳам жавоб бермаслиги баъзида кузатилмоқда. Бу ҳолни қандай изоҳлайсиз?

— Тўғри, сиз айтган ҳолатлар учрамоқда ва бундан кўз юма олмаймиз. Ҳозирги кунда уйларни қуриш учун фақат давлат реестрига киритилган пудратчилар жалб этиляпти. Улар олдига зарур талаб ва вазифа қўйилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилган уйда бирор камчилик бўлса, пудратчи ташкилотнинг кафолат маблағи ушлаб турилади. Ҳатто, баъзида шартнома ҳам бекор қилиниб, жаримага тортилади. Қурилиш ишларига бошқа пудратчи жалб этилади. Қолаверса, жойлардаги ҳокимликлар давлат қабул комиссиясини ташкил этади. Мазкур комиссия уй эгаси билан бинони қабул қилиб олади. Агар бирор эътироз бўлса, масала ўша жойнинг ўзида узил-кесил ҳал этилади.

— Уйлар томига тежамкор, замонавий, жаҳон стандартларига тўла мос келадиган қуёш батареялари ўрнатиб берилаётган экан. Ушбу батареялар учун маблағ алоҳида тўланадими?

— 2018 йилда республика ҳудудида 15 мингта уй қуриш режалаштирилган. Мазкур уйларнинг 1593 тасига энергия тежовчи ускуналар ўрнатилади. Улар нархида фарқ йўқ. Фақат қуёш батареяси ўрнатилса, кредит асосида пул тўланади. Шунингдек, қуёш батареялари грант маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

— Аҳоли билан бирга яна қайси соҳа ходимлари учун янги уйлар қурилади?

— Хусусан, ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида аниқланган уй-жойга эҳтиёжманд аҳоли учун 2017 йилдан бошлаб қишлоқ жойларида 15 мингта янги замонавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 941 та уй ҳокимликлар ходимлари учун, 1227 та уй ҳарбийлар учун, 950 та уй профилактика инспекторлари учун қуриб берилади.

— Тузилаётган шартномалар нега очиқ ва шаффоф эмас?

— Фаолиятимизни адолат мезонлари асосида ташкил этганмиз. Ҳозиргача келиб тушган 2565 мурожаатларнинг деярли ҳаммаси жойида ўрганилиб, ҳал этилди. Келажакда очиқ мулоқотлар базасини ташкил этиш ниятидамиз. Тез орада бу масалани адлия идоралари ва ҳокимлик билан қайта кўриб чиқамиз.

— Уй учун дастлабки тўлов қанча?

— Бошида уй баҳосининг 15 фоизи тўланади. Бу уйлар бундан аввал қурилган уйлардан беш фоизгача арзон. Янги қурилаётган уй-жойларда давлат маблағлари ҳисобига ташқи муҳандислик ва транспорт тармоқлари қурилади.

Улуғбек АКТАМОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

🕔09:21, 23.10.2025 ✔7

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Батафсил
Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

🕔09:09, 23.10.2025 ✔4

Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

Батафсил
Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

🕔15:31, 16.10.2025 ✔27

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

    Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

    ✔ 7    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Саксовулни  кесганлар  ўн суткага қамалди

    Саксовулни кесганлар ўн суткага қамалди

    Бухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.

    ✔ 4    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

    Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

    Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

    ✔ 27    🕔 15:31, 16.10.2025
  • Гужумларни  «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Гужумларни «мўйловдор»дан қутқара оламизми?

    Ўтган асрнинг 70-йилларида мамлакатимизга Россия, Украина ва Беларусь ҳудудларидан кўплаб ёғоч материаллари олиб келинарди. Ўша вақтларда ёғоч-тахта пўстлоғида минтақамиз табиатига ёт бўлган номаълум ҳашарот ҳам кириб келди.

    ✔ 27    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Чўлга  айланаётган кўл

    Чўлга айланаётган кўл

    Башариятни огоҳликка чорламоқда, лекин биз, инсонлар негадир бефарқмиз

    ✔ 46    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар